Latest news

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

"Радио Мюллер"ни яна бутун Европа тинглайди News

"Радио Мюллер"ни яна бутун Европа тинглайди

Яна Мюллер! "Es müllert wieder!" — "Бавария"нинг жорий мавсуми учун "Mia san mia" ва "Роберт Левандовски - Fußballgott"дан кейин янграй бошлаган яна бир шиор. Томас Мюллер ушбу мавсум давомида Ковачнинг заҳира футболчисидан Бундеслиганинг энг яхши ассистенти ва "Барселона" дарвозасига урилган дубль муаллифига айланди.

У керакли жойда тўсатдан пайдо бўлиб қолади. Немисчасига айтсак, "Raumdeuter" — футболда аниқ позицияси бўлмаган, эркинликни хушлайдиган, тўпга битта тегиниши орқали бутун ўйинни ўзгартириб юборадиган ўйинчи. Тер Штеген дарвозасига йўналтирилган ҳар иккин гол Томас услубида урилди. "Радио Мюллер" Ханси Флик қўл остида яна бутун Европа эшиттириляпти. "Бавария" эса 2013 йилда требл қайд этган мюнхенликларга ўхшамоқда.

Карло Анчелотти бошқаруви даврида Мюллер кўпроқ ўнг қанотда ўйнашига тўғри келган ва ўз ўйинини тўлиқ кўрсатолмаган эди. Бу ҳақида футболчи "The Athletic"га шундай деганди: "Мен ўнг қанотда самарали ўйнаб, жамоамга ёрдам бера оламан. Аммо ҳозир ўнг томонда жуда яккаланиб қоляпман. Бундай вазиятда жамоага фойда келтириш учун имкониятларим жуда паст бўлади". Нико Ковач қўл остида вазият яна такрорланди. Албатта, бу фақат Мюллернинг позициясига эмас, бутун ўйинга боғлиқ. Агар жамоа тўпни йўқотса ва у битта қанотда қоладиган бўлса, вингер сифатида тезкор Дэвис ёки Коман сингари ўйинчилар нисбатан фойдалироқ. Томаснинг кучли томонлари бошқа: ҳимоядаги заиф нуқталарни топиш, ўйинни ўқиш ва голга олиб келадиган комбинацияларни ташкил қилиш. 

"Мен учун жамоа структураси жуда муҳим. У соатдек ишлаши керак. Ўзимни соатнинг тишидек ҳис қиламан. Мен умумий механизмга ўйин сифатини қўшиб, жамоанинг ривожланиши учун кўмаклашишим мумкин. Ҳеч қачон тўпни ўз жарима майдончамиз яқинида олиб, бир неча кишини алдаб ўтадиган ўйинчи бўлмаганман. Бу харакири. "Бавария" ўйинни назорат қилиб, асосий вақтни рақиб томонида ўтказса, менинг ҳаракатларим ҳам жуда самарали бўлади", - тушунтиради Мюллер. Ханси Флик клубга Гвардиола кетганидан кейин етишмаётган нарсани қайтарди. Мюллер ҳам шундай деб ўйлайди. "Бавария" энди ўйинларда назорат ўз қўлига олади ва жуда кучли прессинг уюштиради. Жамоанинг муваффақиятсизликларини Томас билан боғлаганларнинг овози ўчди. У яна "Бавария"нинг асосий ўйинчисига айланди.

2019 йилнинг октябрида Томас ўйин амалияётининг кескин камайиб кетгани туфайли Мюнхен клубини тарк этиш ҳақида жиддий бош қотириб кўрди. Нико Ковач уни асосий таркиб ўйинчиси сифатида кўрмади. Биласиз, Мюллернинг бошқалардан ажралиб турадиган жозибали ҳаракатлари йўқ, ўйин давомида яққол ажрадиб турмайди. Хорватиялик мутахассис "Радио"дан тўғри фойдаланиш йўлини билмади.

Мюллер ўзини доимий импровизицасия қиладиган, майдондаги эркин рассомга ўхшатмайди. Интервьюларида ҳам бир неча бор таъкидлаган: "Мен ўйинга таъсир кўрсатишим учун бутун жамоада аниқ структура ва барқарорлик бўлиши керак. Барчаси соат каби ишлаши лозим".

Гвардиола бошқаруви пайтида барча ўз вазифасини биларди. "У даврда кимдир талабларни бажармаса, унинг ўрнини бошқаси эгалларди. Ханси ҳам жамоага шундай муҳит олиб кирди: энди ҳар бир позициянинг ўзига хос аниқ мақсади бор", - дея тушунтиради Мюллер. Бенжамен Павар рақиб тўпни йўқотса, нима қилиш кераклигини билади. Шунингдек, у бошқа жамоадошларининг ҳаракатларини ҳам билади.

Мюллер рақибга босим ўтказишда муҳим футболчи ҳисобланади. Ҳужум учлигини (Кингсли Коман, Серж Гнабри ва Роберт Левандовски) айнан Томас бошқаради.

Мюллер Ковач ва Анчелотти қўл остида ўзининг қандай муаммоларга дуч келганини яхши билади. Уларда немис журналистлари тили билан айтганда "автоматизм йўқ эди". Жамоада барча бир-бирини сўзсиз тушунса, Томасда барчаси жойида бўлади. Роберт Левандовски ва Томас Мюллернинг энг яхши мавсумлари бир вақтга тўғри келади ва бу тасодиф эмас. 2015/16 йилги мавсумда Томас Бундеслигадаги голлар сони бўйича шахсий рекордини (20) ўрнатган бўлса, бу йил ассистлар сони бўйича мутлақ рекорд ўрнатди. Футболчи фаолиятидаги энг яхши 2 мавсум Гвардиоланинг даврининг сўнгги, Флик даврининг илк қисмига тўғри келди — жамоа механизмидаги энг кичик муруватлар ҳам бехато ишлаган пайт.

"Амалда бир-биримизни қандай тушунамиз? Тўп қанот ҳимоячилари ёки уларнинг зоналарида турган бошқа ўйинчига етиб келса, тўпга бир тегинишдан кейин узатма амалга оширилишини биламан. Бу пайтда мен ҳаракатни бошлайман. Ёки аксинча: тўпни мен очиқ зонада қабул қилсам, дарҳол вингерлар ёки ҳужумчини яхши вазиятга чиқаришга уринаман. Агар ҳамма буни билса, ўйинчилар орасидаги боғламлар яхши ишласа, биз муҳим вазиятларда жамоадошларимизнинг кейинги ҳаракатларини олдиндан билишимиз ва муваффақиятга эришишимиз мумкин", - деди Томас майдондаги вазифаси ҳақида.

У ҳеч қачон техникада ҳам, тезлик жиҳатидан ҳам бошқалардан устун бўлмаган. Юпп Хайнкес Тони Кроосга айтганди: "Албатта, футбол кўпроқ оёқларга боғлиқ, аммо энг асосийси – бош". Мюллер бунинг яққол тасдиғидир.

2013 йилдан кейин Мюллер қатор муваффақиятсизликларга учради. Улар орасида 2016 йилги ЕЧЛ ярим финалини алоҳида таъкидлаш мумкин. Ўшанда Томас ўйин тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин бўлган пенальтини голга айлантиролмаган эди. Бу футболчига қаттиқ таъсир қилди. Кўпчилик Мюллер ўзига бўлган ишончини йўқотгани ҳақида гапирди. Аммо Томас ўз инқирозини ўзи енгиб ўта олди. Ҳозир у яна юксалишда давом этмоқда. Кеча у ЕЧЛ тарихида "Барселона" дарвозасига 6 гол урган 1-футболчига айланди. Шунингдек, Мюллер Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидаги голлар сони бўйича  (23) фақат Роналду ва Мессидан ортда қолмоқда. Бундан ташқари, "Олтин тўп" рекордчиларидан фарқли равишда "Радио"да бу мавсум қитъадаги энг нуфузли мусобақада зафар қучиш имкони бор. Шундай экан, бутун Европа "Радио Мюллер"ни тинглашда давом этади.

У дунёнинг энг қиммат футболчисига айланиши мумкин эди

"Bundesvision" блогидан Фахриддин Рўзиев таржимаси

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика