Latest news

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  4 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  20 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Қуёшли Осиёнинг футболи ғалат (ФР блоги) News

Қуёшли Осиёнинг футболи ғалат (ФР блоги)

Халқимиз футболсевар.

Биз яккакурашларда ҳар қанча ютуқларга эришмайлик, жаҳон рейтингларини бошқармайлик — футболга қизиқувчи аудитория барибир салмоқли бўлиб қолмоқда. Айниқса, Ўзбекистон миллий жамоасининг ўйинлари вақтида миллионлаб томошабинлар зангори экран қаршисида ҳозир бўлишади. Юзлаб километр узоқда тўп тепаётган севимли футболчилари эшитадигандек бақиришади, ҳайқиришади, баъзан куюниб, баъзида суюниб, ҳаяжонланишади — мухлислик қилишади. Хуллас, 21-асрда футбол жуда йирик ҳодисага айланди. Юқорида айтганимиздек, мухлис учун терма жамоанинг ҳар бир ўйини ўзига хос воқелик, байрам. Бош жамоамиз халқаро майдонда ўйнаса, юртимизнинг юз минглаб хонадонларидаги кайфият ўша 1,5 соатга боғлиқ бўлиб қолади.

Футбол мухлислар учун ўйналади. Ишқибозларсиз футбол — суви йўқ уммон. Аммо, баъзилар шу ҳақиқатни тан олгиси йўқ. Қуйида шу ҳақда...

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 26 май куни Туркманистон билан ёпиқ эшиклар ортида ўйин ўтказди. Бизга маълум бўлишича, бу ўйин режада бўлмаган. Қўшниларимиз таклиф билан чиқишгач, биз томон имкониятни қўлдан чиқармаган.

Шундан кейин 29 май куни Австралия билан Дубайда ўйнашимиз керак эди, яна ёпиқ эшиклар ортида. ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, бу учрашувни ёпиқ тарзда ўтказиш яшил қитъа вакилларининг ташаббуси бўлган. Бироқ, бу ўйин рақибнинг илтимоси билан бекор қилинди...

Янги рақиб топилди — Таиланд. Жин урсин, яна ёпиқ ўйин. Яна бир бор ишқибозлар ўзлари учун ўйналаётган футболдан маҳрум қилинди. Бу таклиф қайси томондан чиққани билан қизиқиб кўрдик. Таиландликлар бош мураббийи Акира Нишино мамлакат футбол ассоциацияси матбуот хизматига берган интервьюсида ташаббус уларники эмасдек гапирган. Аммо мазкур жамоанинг кеча (29 май) ўтказилган Тожикистонга қарши ўйини ҳам шундай тартибда ўтказилди. Демак, Нишино жаноблари бўлажак рақиб — Индонезиядан тактика яширяпти.

Юқорида ўз ўйинларини ёпиқ эшиклар ортида ўтказишни хоҳлаётган Осиёнинг 4 жамоаси (Туркманистон, Тожикистон, Австралия ва Таиланд) ҳақида гапирдик. Аслида, бироз чуқурлашсак, уларнинг сони яна ҳам ортади ва айнан шу кишини ранжитади. 

Тўғри, олдинда қитъа миқёсидаги жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Лекин, бунда муваффақият қозониш учун ўйинларни ёпиб, мухлисларни футболсиз қолдиргандан рақибга қарши яхшироқ тайёрланиш, кўпроқ меҳнат қилиш, тер тўкиш, кучайиш керакмасми? Бу қўрқоқ "профессионал"лар қачон шуни тушуниб етади? 

Руҳий ҳолати жойида бўлган исталган мутахассис ўйинларга тактикани рақибдан келиб чиқиб (алоҳида) танлайди. Аммо, жонажон Осиёмиз футболи шунчалик ғалатики, қўрқоқ мураббийлар бир хил тактикасини 2 ўйинда 3 та рақибдан яширади. Нима ҳам деймиз, бу кетишда яқин 500 йилда ҳам қитъамиздан Гвардиола чиқмаса керак...

Мана, шу нуқтада Ўзбекистоннинг Таиландга қарши ўйини йирик ғалаба билан (4:1) якунланди. Бизни шундай чиройли ўйиндан маҳрум қилган Акира Нишинодан ўпкалаш билан бирга хурсанд бўлиш учун битта асос топдик: Осиё футболининг куни шундай қўрқоқ "профессионал"ларга қолган бўлса-да, уларга расмий ўйинларни ёпиқ тарзда ўтказиш ҳуқуқини бермаган. Акс ҳолда, терма жамоалар ўйинини фақат 31 апрель куни кўрардик...

P.s.: Ўйинни кўролмай асабийлашганлар бўлса, асабларингизни асранг. Яхшиси, "Olamsport.com" сайтида латофатли Лиана Жожуа ҳақидаги материални ўқиб, чалғинг.

Author :
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика