Latest news

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  37 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  18 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  1 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  15 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

Қувондиқ Рўзиев: “Қўқонлик мухлислар мен учун олтинга тенг” News

Қувондиқ Рўзиев: “Қўқонлик мухлислар мен учун олтинга тенг”

Хуқуқий жихатдан Тошкентнинг “Локомотив” клубига тегишли бўлган Қувондиқ Рўзиев “Қўқон-1912” жамоасида ижара асосида тўп тепаётганидан барчанинг хабари бор.

Қувондиқ Рўзиевнинг “Қўқон-1912” билан тузган амалдаги ижара шартномаси ўз ниҳоясига етди. Биз футболчи билан боғланиб мавсум тўғрисида суҳбатлашдик.


- Бу йилги мавсум сиз учун қандай ўтди?

- Мен учун иккинчи давра қониқарли даражада ўтди. Ҳар қалай кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдим ва 2 йиллик танафффусдан сўнг, ўз уйимда, Қўқон мухлислари қаршисида тўп тепдим.

- “Локомотив” бу йил ҳам олтин дублни қайд этди. Ушбу жамоадан кетганингиздан афсусланмадингизми?

- Йўқ, умуман афсусланганим йўқ. Қўқон мухлислари Қўқон футболи мен учун олтинга тенг. “Локомотив” учун чин дилдан хурсандман. 

- Тажрибали футболчи собиқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва “Локомотив”нинг собиқ сардори Тимур Кападзе футболчилик фаолиятини якунлади. Бир пайтлар ушбу футболчи билан елкама-елка туриб рақиб жамоага қарши баҳс олиб боргансиз. Тимур Кападзедан нималарни ўргандингиз?

- Тимур ака биринчи навбатда ажойиб инсон ва ҳақиқий жонкуяр сардор эди. Тимур акадан кўп нарсаларни ўргандим. Майдонда ўзини қандай тута билиш, ўз ишига юракдан ёндашиш ва жонкуярликни ўргандим. Келажакда Кападзедек инсон билан тўп тепганман деб фарзандларимга фахрланиб айтиб бераман. Тимур акани мураббийлик фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламан. 

- Бу йилги чемпионат сиз учун нимаси билан эсда қоларли бўлди?

 - Бу йилги чемпионатда рақобат ошди. Учинчи поғонадан пастги поғоналардаги жамоалар орасида жуда ҳам кескин курашлар тус олди. 1та ғалаба сизни 4 поғонага кўтарса, 1та мағлубият пастги поғоналарга шўнғишига сабаб бўлди. Барча жамоалар бу йил юқори ўринлар учун кураш олиб борди.


- Биламизки сиз Сурхандарёликсиз, бундан аввал интервью берганизда Сурхондарёга футбол қайтса жуда ҳам хурсанд бўлардим, бунинг учун қўлимдан келган барча ишни қилишга тайёрман дегандингиз. Бу йил биринчи лигада "Сурхон" жамоаси ўзининг ёрқин ўйинлари билан қисман бўлсада Сурхондарёга футбол ҳавосини олиб кира олди. Бу сизга қандайдир қувонч бағишладими?

- Албатта, “Сурхон” жамоасини ҳар бир ўйинларини интернет орқали кузатиб бордим. Афсуски олий лигага чиқиш имкониятидан фойдалана олмади. Менимча маҳаллий футболчиларга кўпроқ урғу ьериш керак эди. Чунки, бизда истеъдодлар етарли даражада топилади. 

- Нўъмон Ҳасанов ҳақида қандай фикрдасиз? Ушбу мураббийнинг қайси хислатларини қадирлайсиз?

- Менимча, Ўзбекистонда 3та энг зўр мураббийлардан биттаси бўлса керак. Инсон сифатида ҳам ажойиб хислатларга эга. Қўқонда шунчаки жамоа эмас, оила шаклланган. Буни бош сабабчиси Нўъмон Ҳасанов. Уларнинг ўзлари ҳам юқори савиядаги футболчи бўлганлар. Ушбу мураббий қўл остида ўзимнинг камчилик ва ютуқларимни кўра олдим. Керакли нарсаларни ўргандим. Нўъмон Ҳасанов Қўқон футболини бунданда юқорига олиб чиқадиган ҳақиқий жонкуяр инсон.

 - Сиз учун қайси жамоа қадирли? “Локомотив”ми ёки “Қўқон-1912” жамоасими?

- Тўғрисини айтсам, “Локомотив” ҳам “Қўқон-1912” жамоаси ҳам ўз ўрнига эга. Чунки, “Локомотив” мени тарбиялаб футболчи сифатида етиштирди. Қўқонда эса катта футболга кириб келдим. Шу сабабли иккала жамоадан ҳам миннатдорман. 

- “Қўқон-1912” жамоасида ижара шартномангиз ўз ниҳоясига етди. Ушбу жамоада қоласизми ёки келаси йили ОЧЛда иштирок этиш учун “Локомотив”га қайтасизми?

- Тўғриси, бошқа клублардан ҳам таклифлар бор. Лекин хуқуқий жихатдан “Локомотив” клубига тегишлиман. Шу сабабли бир нима дейишга ҳам ҳайронман. Ким ҳам чемпион бўлган жамоада тўп тепишни истамайди дейсиз? Агарда “Қўқон-1912” жамоасида тўп тепиш имконияти пайдо бўлса, албатта жон деб ушбу таклифни қабул қиламан. Мавсумни қайси жамоада бошлашни ўзим ҳам билмайман. Агарда “Локомотив” мен билан хайрлашмоқчи бўлса, ўзимга мақул бўлган вариантни кўриб чиқаман. 


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди 

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика