Latest news

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  38 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Қувондиқ Рўзиев: “Қўқон-1912” учун жонимни беришга тайёрман" News

Қувондиқ Рўзиев: “Қўқон-1912” учун жонимни беришга тайёрман"

Ўзининг ажойиб тезлиги ва дриблинглари билан мухлисларимиз қалбидан жой олган Қувондиқ Рўзиев яна бир ярим йилдан сўнг жамоамизга қайтди.

Жамоага қайтган Қувондиқ Рўзиев билан фаолияти ва келажаги борасида суҳбатлашдик.


- Қувондиқ жамоамизга хуш келибсиз. Сизни яна Қўқонда кўриб турганимиздан хурсандмиз.

- Авваламбор барча Қўқонлик мухлисларга алангали салом. Орадан бир ярим йил ўтиб яна Қўқонга қайтганимдан хурсандман. “Қўқон-1912”га қайтишни хаммадан кўп ўзим истадим. Бош мураббий мени жамоага таклиф қилгач , бошқа таклифлар ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмадим. Чунки мени  футболчи сифатида танитган жамоа бу  “Қўқон-1912”  бўлади.  Бу жамоа учун жонимни бериб ўйнашга тайёрман.

- Орадан ўтган бир ярим йил ҳаётингизда қандай ўзгаришлар рўй берди ?

- Ўтган бир ярим йилда қанчалик қийналганимни фақат ўзим биламан. Футболсиз яшаш жуда қийин бўлди. Эртага ўйнамаслигингни билиб туриб машғулотларда иштирок этишдан қийин нарса йўқ экан.Бир ярим йил Қўқондаги ўйинларим хотираси билан яшадим. Тушкунликка тушган вақтларим бўлди. Яхшиям оила аъзоларим бор, улар менга катта руҳий далда бўлишди. Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби бўлган бўлсамда, бир ярим йил умримни беҳуда йўқотдим. Энди бундай хатони такрорламасликка ҳаракат қиламан.  Ўзимга қолса фаолиятимни сўнггигача Қўқонда ўйнаган бўлардим, лекин ихтиёр менда эмас эди. Яна эски даражамга чиқиш, мухлисларнинг  ёқимли футболчиси бўлиш учун жонимни беришга тайёрман.


- Жамоада сиз ўйнайдиган чизиқдаги рақобат етарли. Нима деб ўйлайсиз асосий таркибдан жой эгаллай оласизми ?

- Рақобатни борлиги яхши. Чунки рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Албатта асосий таркибдан хеч кимга жой кафолатланмаган. Мен асосий таркибдан жой олиш учун тинимсиз менат қилишга, шу орқали мураббий ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат  қиламан.

-“Қўқон-1912” жамоаси 2-даврада ҳам етакчилар қаторида бўладими, сизни фикрингиз қандай ? 

- Жамоа 1-даврада жуда яхши натижаларни кўрсатди. Энди иккинчи даврада бундан ҳам яхши ўйин кўрсатиб, жадвалдаги мавқеимизни сақлаб қолишимиз талаб этилади. Мана жамоага мендан ташқари Дониёр Ҳасанов ҳам қўшилди. Ҳасанов 1-даврада “Обод” жамоасининг юраги бўлди десам адашмаган бўламан.  Энди  барчамиз биргаликда  “Қўқон-1912” жамоасини совриндорлар қаторидан ўрин олиши учун  бор куч ғайратимизни ишга соламиз.

- Қўқонлик мухлисларга тилакларингиз.

- Барчаларига соғлик-саломатлик, оилаларига хотиржамлик тилайман. Мен уларни соғинганман. Яна стадионимизни тўлдириб жамоамизни қўллаб туришларини истайман. 


Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика