Қувондиқ Рўзиев: "Қўқон-1912" билан ҳали келишганим йўқ"
10 jan 2022 11:04
News
Қувондиқ Рўзиев: "Қўқон-1912" билан ҳали келишганим йўқ"
Футболчи ростдан Қўқонга қайтдими? Бу борада унинг ўзи сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Қўқон-1912"га Бахтиёр аканинг таклифлари билан келдим. Ўзлари ҳам футболчи бўлганлар. Бундай жароҳатлардан ўтганлар, дея оламан. "Жароҳатдан кейин ўзингга келиб олишинг керак. Ҳозирги пайтда оғир юкламалар бўлади. Бу сенга фойда",- дедилар. Лекин клуб билан келишганим йўқ. Шуниси аниқки, Бахтиёр акага сўз бердим, жамоа билан келиша олмаган тақдиримда бошқа клубларнинг таклифларини кўриб чиқаман. Унгача "Қўқон-1912"нинг таклифини кутаман. Юз фоиз жамоа билан биргаман, демаган бўлар эдим. Бахтиёр ака ҳам мураббий, ҳам акамдек бўлиб қолгани учун чорловларига йўқ демадим. "Навбаҳор"даги қийин пайтларимда ҳафтада 1-2 маротаба қўнғироқ қилиб маслаҳат бериб турдилар. Ўйинимни таҳлил қилардик. Ташлаб қўймаганлар. Шу боис бу ерга келиб қўшилдим. Аммо шартнома имзоламадим",- дейди Қувондиқ Рўзиев.
Тез орада батафсил интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments