Latest news

01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  1 00:04"Ювентус" - "Верона". Таркиблар билан танишинг  0 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  6 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  3 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  9 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  14 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2

Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳорга ўтганимдан афсусланмайман. "Қўқон-1912"га Бахтиёр Ашурматовнинг илтимоси билан келдим" News

Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳорга ўтганимдан афсусланмайман. "Қўқон-1912"га Бахтиёр Ашурматовнинг илтимоси билан келдим"

Ўтган мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев шу кунларда "Қўқон-1912"нинг машғулотларида иштирок этмоқда.

Футболчи ростдан Қўқонга қайтдими? "Навбаҳор"даги фаолияти қандай кечди? Шу бошқа саволларга Қувондиқ Рўзиевдан жавоб олдик. 

- Ўтган мавсум ҳақида тўхталмай иложимиз йўқ. Чунки "Навбаҳор"да қанчалик қийин бўлганига қарамай, ўзингиз учун хулосалар чиқарганингиз табиий. Қувондиқ Рўзиевга аввал бундай босимда ўйнамагани таъсир қилдими? 

- Тўғри таъкидладингиз. Ўтган мавсум мен учун фаолиятимдаги энг қийини бўлди. Боз устига мени таклиф қилган мураббий илк турдан сўнг истеъфога чиқарилди. Жароҳат билан ўйнаганим ҳам ўз таъсирини ўтказди. Албатта бу баҳона бўла олмайди. Аммо футболда кичик деталь ҳам кўп нарсани ҳал қилади. Аслида мавсумни яхши бошлагандик. "Сўғдиёна"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин Тошкентда "Локомотив" билан яхши ўйнаб ғалаба қозондик. Ўша баҳсда ҳаракатларим ўхшади. Тур рамзий терма жамоасига кирдим. Кетма-кет очко йўқотишлардан сўнг менга босим келиб тушди. Кўникиб кета олмаяпти, деган гап-сўзлар кўпайиб кетди. Буларнинг барчасида ўзим айбдорман. Бундан ҳам яхши ўйин кўрсатишим мумкин эди. 

- "Навбаҳор"да бахтли эмасдингизми?

- Ушбу жамоада тўп тепганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Боиси "Навбаҳор" мухлислари юртимиздаги энг яхшиларидан биттаси ҳисобланади. Эсласам ҳам фақат яхши хотиралар билан ёдга оламан. Ўйнаб кета олмаганим ўзимнинг айбим. 

- Сизни анчадан бери қийнаб келаётган жароҳат бор эди. Ҳозир ундан буткул қутулдингизми? Ўзингизни кўрсатишингиз учун тўсиқлар йўқми?

- "Насаф"га қарши сафарда ўтган драматик беллашувда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Мағлуб бўлганимизга қарамасдан етарлича қаршилик кўрсата олган эдик. Ўша ўйиннинг 60-дақиқасида тиззамдан жароҳат олдим. Кейин уколлар ёрдамида тўп тепиб келдим. Тиззамдаги тоғайлар синиб кетганди. Буни олишдан бошқа йўлим қолмаганди. "Навбаҳор" шифокори билан гаплашганимда, натижалар яхши бўлмагани учун шошилмай туришимни, оғриқ қолдирувчи укол билан ўйнаб туришимни илтимос қилди. Барибир жароҳат кучайиб бориб ўйнай олмайдиган даражага келиб қолдим. Жарроҳлик амалиёти якунда омадли ўтди. Бир ойдан кейин бемалол тўп тепишни бошладим. Айни пайтда жамоавий машғулотларда ҳеч кимдан қолишмаган ҳолда ишлаяпман. 

- Айни пайтда сизни "Қўқон-1912" машғулотларида кўрмоқдамиз...

- "Қўқон-1912"га Бахтиёр аканинг таклифлари билан келдим. Ўзлари ҳам футболчи бўлганлар. Бундай жароҳатлардан ўтганлар, дея оламан. "Жароҳатдан кейин ўзингга келиб олишинг керак. Ҳозирги пайтда оғир юкламалар бўлади. Бу сенга фойда",- дедилар. Лекин клуб билан келишганим йўқ. Шуниси аниқки, Бахтиёр акага сўз бердим, жамоа билан келиша олмаган тақдиримда бошқа клубларнинг таклифларини кўриб чиқаман. Унгача "Қўқон-1912"нинг таклифини кутаман. Юз фоиз жамоа билан биргаман, демаган бўлар эдим. Бахтиёр ака ҳам мураббий, ҳам акамдек бўлиб қолгани учун чорловларига йўқ демадим. "Навбаҳор"даги қийин пайтларимда ҳафтада 1-2 маротаба қўнғироқ қилиб маслаҳат бериб турдилар. Ўйинимни таҳлил қилардик. Ташлаб қўймаганлар. Шу боис бу ерга келиб қўшилдим. Аммо шартнома имзоламадим. Қўқонга айнан Бахтиёр аканинг илтимоси билан келдим. 

- Қишки трансферлар ойнаси вақтида "Локомотив" таклиф билан чиққан эди. Пойтахт клубининг чорлови қанчалик жиддий туюлди?

- "Локомотив" мен учун қадрдон жамоа. Ёшлигимдан шу клубда тўп тепиб катта футболга қадам ташлаганман. Улардан айтарли оғзаки таклиф бўлди. Жиддий музокараларгача етиб бормади.

- Қувондиқ Рўзиев фаолиятининг чўққисидан ўтдими ёки бу жараён энди келадими?

- Қизиқ савол. Буни билиб бўлмайди. Ҳаммаси худодан. Янада катта марраларни забт этармиз. Меҳнат ва ишлашда давом этсак барчаси яхши бўлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика