Latest news

15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  0 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  1 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  1 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  4 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  5 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  4

Қувондиқ Рўзиев: “Бугун биз рақибга ҳар жабҳада мағлуб бўлдик” News

Қувондиқ Рўзиев: “Бугун биз рақибга ҳар жабҳада мағлуб бўлдик”

Узоқ танаффусдан сўнг яна катта саҳнага қайтган Coca Cola Суперлига рестарти“Бунёдкор” ва”Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашув билан бошланди.

Бугун Тошкентда меҳмон бўлган Бахтиёр Ашурматов шогирдлари пойтахт клубига муносиб қаршилик кўрсатган ҳолда ортларига кичик 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтишга мажбур бўлишди. Мазкур баҳсдан сўнг эса қўқонликларнинг етакчи футболчиси Қувондиқ Рўзиев фикрлари билан ўртоқлашди.

“Орадан уч ой ўтиб яна расмий учрашувларни ўтказишга рухсат беришди. Ўйлашимча, бу футболчилар учун жуда катта муддат. Лекин, бизга булар баҳона бўла олмайди. Биз бугун рақибга ҳар жабҳада мағлубиятга учрадик.

Ўйин давомида ҳужумга ўтишга бизда деярли имконият бўлмади. Чунки, “Бунёдкор” жамоаси тўпсиз қолдиришни уддасидан чиқди. Бунақа ҳавода тўпсиз ўйнаш катта куч талаб қилади. Аслида беллашувга бўлган режамиз бошқача эди. Кўрган бўлсангиз илк дақиқалардан иккита ҳужумчи билан ҳаракат қилишни бошладик. Аммо, ҳужумчиларни тўп билан таъминлаб бера олмадик. Бу менинг вазифам эди. Тўғриси, ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмадим. Мураббийлар ва мухлислар кутгандек ўйнай олмадим. Кейинги учрашувларда ғалаба қозониб ишқибозларимизни хурсанд қилишга боримизни берамиз”,- дейди Қувондиқ Рўзиев.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика