Latest news

16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  5 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  0 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  3 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  1 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2

"Қуруқ ўйин"лар кимда кўпроқ? News

"Қуруқ ўйин"лар кимда кўпроқ?

Бугун тугайдиган мавсумга алоқадор қизиқарли фактларни келтиришда давом этамиз.

2022 йил барча учрашувларда майдонга чиқиш бахти ҳозирча фақат 2 дарвозабонга насиб қиляпти: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор") ҳамда Абдумавлон Абдужалилов ("Локомотив") — 25тадан.

Энг кўп гол ўтказган киперлар:


футболчиўйинў-гол
1Абдумавлон Абдужалилов2533
2Милан Митрович2428
3Милое Пракович1526

"Қуруқ ўйин"лар сони бўйича Ўткир Юсупов пешқадам — 13та. Аммо, нолга турилган ўйинларнинг умумий учрашувлар сонига нисбати Элдорбек Суюновда яна барчадан яхшироқ (62,5%).

Пенальтиларни зарарсизлантириш бўйича эса Суҳроб Султонов бошқа ҳамкасбларига "мастер-класс" ўтган (4 марта). "Бунёдкор" посбони йил давомида Йован Жокич, Жасур Жалолиддинов, Шаҳзод Убайдуллаев ҳамда Марко Станоевичнинг 11 метрли нуқтадан тепган тўпларини бартараф қилди. 

Бу йил майдонга тушган энг тажрибали посбон футболимиз афсонаси Игнатий Нестеров ҳисобланади (39 ёш). Энг ёши — "Олимпик" вакили Ҳамидулло Абдунабиев (19 ёш). 

Айни пайтда Суперлига голкиперлари орасида трансфер қиймати энг юқориси Абдувоҳид Неъматовди (650 минг евро).

"SportStat" маълумотига кўра, ҳаводаги узатмаларга эга чиқиш (82) ва тўпни ушлаб олиш (105) борасида "Локо" дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов энг яхши натижани қайд этяпти. Сейвлар сони бўйича энг юқори кўрсаткич Ботирали Эргашов, Милоев Пракович ҳамда Сухроб Султоновга тегишли (33-34).

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика