Latest news

15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  1 15:05ПРО-Лига. "Арал" - "Шўртан" (Онлайн натижа)  3 14:36ПРО-Лига. "Машъал" – "Бухоро": Асосий таркиблар маълум  1 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  2 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  5 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  1 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  8 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  3 10:50Мареска: "Челси" АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  13 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  34 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  2

Қурбон оғанинг навбатдаги қурбони News

Қурбон оғанинг навбатдаги қурбони

Таниқли мураббий Қурбон Бердиев «Андерлехт»­дек тажрибали жамоани ЕЧЛ турниридан чиқариб юбориб, бутун Европани ўзига қаратди.

Ҳа, Қурбон Бекиевич моҳирона бошқарув эвазига камтарин «Ростов» Брюсселдан ишончли (2:0) ғалаба билан қайтди ва нуфузли турнирнинг «плей-офф» босқичига йўл олди. Ана шу халқаро муваффақият Бердиевнинг ҳозиргача «Рубин» билан қайд этган тарихий ғалабаларини ёдга олишимизга туртки бўлди.

ЕЧЛ - 2009|2010, «Барселона» (2:1 меҳмонда)

«Барселона»дек грандни «Камп Ноу»да маҳв этиш шубҳасиз, Қурбон оғанинг халқаро аренадаги энг йирик ютуғи. Ўзи учун ЕЧЛдаги дебют мавсумнинг гуруҳ бос­қичи иккинчи турида «Рубин» совриннинг амалдаги соҳибини мағлубиятга учратди. Учрашувнинг 2-дақиқасида Александр Рязанцевнинг олис масофадан йўллаган фантастик зарбаси қаршисида Виктор Вальдесдек тажрибали посбон ожиз қолганди. 2- бўлимнинг илк дақиқаларида Златан Ибрагимович мувозанатни тиклади. Бироқ  Бердиев жамоаси тушкунликка тушмади. Аксинча, қулай фурсатни кутиб, ҳушёрлик билан ҳимояланди. Ниҳоят қарши ҳужум туфайли қулай вазиятга чиққан Кўкдениз Қораденизнинг аниқ зарбаси ўйин тақдирини ҳал қилди. Қозонликлар ўз уйларида ҳам Каталония грандига имкониятни бой беришмади. Лекин ўша тарихий ғалаба ягоналигича қолди ва «Рубин» гуруҳдан чиқолмади.

ЕЧЛ - 2011|2012, «Динамо» К. (2:0 меҳ.), (2:1 уйда)


Икки йилдан кейин Қурбон Бекиевич шогирдлари нуфузли турнирнинг гуруҳ босқичига саралаш беллашувлари орқали йўл олишди. 3-раундда «Рубин» Киевнинг «Динамо»сига дуч келди. Украина пойтахтидаги баҳсда яна қозонликларнинг тезкор голи ҳал қилувчи роль ўйнади. 6-дақиқада Алан Касаев Кристиан Нобоанинг узатмасини голга айлантирди. Шундан кейин мезбонлар ҳужумга зўр беришди ва уларни қайтариш меҳмонларга осон бўлмади. 2-бўлимнинг ўрталарида эса тезкор қарши ҳужум эвазига «Рубин» 11-метрлик жарима зарбаси ишлаб олди. Бибрас Натхо совуққонлик уни голга айлантирди. Оқибатда, майдон эгалари мағлубиятни тан олишди. Жавоб учрашуви Қурбон оға ва унинг шогирдлари учун анча осон кечди. Владимир Дядюн ва Алексей Медведевнинг голлари йўлланма тақдирини амалда ҳал қилиб бўлганди.

ЕЛ - 2012|2013, «Тоттенхэм» (1:0 уйда)

Ўша мавсум ЕЧЛнинг ҳал қилувчи «плей-офф» босқичида «Рубин» «Лион»га имкониятни бой бериб, ЕЛда иштирок этадиган бўлди. Ана шу мусобақада Европанинг яна бир таниқли жамоаси Қурбон оғанинг қурбонига айланди. Тўғри, «тақачилар» Қозонга гуруҳ етакчиси сифатида ташриф буюришган, аввалги турда айнан «Рубин»ни Лондонда кичик ҳисоб билан мағлуб этишганди. Жавоб учрашувида Натхонинг ягона голи мезбонларга ғалаба келтирди. Очиғи, турнирга ортиқча қизиқишсиз ёндошган «Тоттенхэм» таркиби анча кучсиз эди. Боз устига, жамоа нафақат «Рубин»ни, балки Грециянинг ПАОКини ҳам олдинга ўтказиб юбориб, мусобақадан чиқиб кетганди.

ЕЛ - 2012|2013 «Интер» (3:0 уйда)

Айнан шу мавсумда Бердиев халқаро мусобақада жамоани анча муваффақиятли тўп суришига имкон яратиб берди. Гуруҳ босқичида улар «Интер» билан биргаликда «Партизан» ва «Нефтчи»дан илгарилаб кетишди ва ортиқча қийинчиликларсиз 1|16 финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Бу жамоалар ўзаро қарама-қаршилиги Миландаги нурсиз дуранг билан бошланганди. Қозондаги жавоб учрашуви мезбонларнинг фаоллиги билан бошланиб, Қорадениз 2-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Саломон Рондон эса танаффусга чиқиш арафасида ҳисобдаги фарқни оширди. 2-бўлимда яна Рондон гол уриб, номдор рақибни йирик ҳисобдаги мағлубиятини таъминлади.

ЕЛ - 2012|2013, «Атлетико» (2:0 меҳмонда)

Мазкур босқичда «Рубин» кўпчиликни ҳайратда қолдирган ҳолда «Атлетико»дан Мадрида устун келди. Худди бир пайтлар «Барселона»ни тиз чўктирганидек. Дарҳақиқат, Радамель Фалькаодек машҳур ҳужумичига эга бўлган Диего Симеоне жамоаси Россиянинг камтарин жамоасини осонликча енгиши аниқдек эди. Бироқ «ҳиндулар» Қурбон Бекиевич ўта «ёпишқоқ» ҳимоя чизиғига қарши ҳеч нарса қилолмадилар. Қолаверса, тезкор қарши ҳужум ҳадисини олган «Рубин» анъанага амал қилган ҳолда 6-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Бўлим якунланиши арафасида Роман Шаронов майдондан четлатилиб, мезбонлар озчилик бўлиб қолишди. Бироқ ўйин фақат Бердиев сценарийси остида ўтди. Ниҳоят 2-бўлимнинг охирида испаниялик Пабло Орбис «Атлетико»нинг бўш қолган дарвозасига иккинчи голни йўллаш билан ватандошларига салом йўллади. Москвадаги такрорий учрашув кучли изғирин остида ўтгани боис, мадридликлар аранг бита гол уришди. Шу тариқа «Рубин» мусобақани давом эттирадиган бўлди.

ЕЛ - 2012|2013, «Челси» (3:2 уйда)

Турнирнинг нимчорак финалида Испаниянинг яна бир вакили «Леванте» Бердиев жамоаси томонидан нокаутга учратилди. Тўғри, номдор жамоа эмас, лекин ўзига яраша иззатталаб клуб. Хуллас, чорак финалда «оға» шогирдлари совриннинг бўлажак соҳиби - «Челси» билан куч синашишди. Лондонда қайд этилган (1:3) мағлубият «Рубин»нинг ярим финалга чиқиш имкониятини пасайтириб юборганди. Қўшимчасига, жамоа «кўклар»ни ўз уйида эмас, Москвада қабул қилганди. Фернандо Торреснинг 5-дақиқадаги голи танаффусга қадар меҳмонлар устунлигини таъминлади. 2-бўлим бошида Иван Маркано жавоб тўпини киритди. Аммо тез орада «Рубин» яна ўз дарвозасидан тўп олиб чиққач, «кўклар»-нинг ғалабаси аниқдек эди. Шунга қарамай, қозонликлар олға ташланишди. Натижада Қорадениз ва Натхонинг аниқ зарбаларидан кейин умумий ғалабага умид уйғонди. Бунинг учун жамоа қолган 20 дақиқа ичида яна 2 марта «Челси» дарвозасини забт этишлари талаб этиларди. Бироқ футболчилар бу вазифани уддалай олишмай, мусобақадан чиқиб кетишди. Қурбон Бердиев эса номдор жамоалар устидан қозонилган ғалабалар сонини яна биттага ошириб олди.

ЕЧЛ - 2016|2017, «Андерлехт» (2:0 меҳ.)

3 август оқшоми футбол мухлислари Бекиевичнинг «Рубин» клуби ёрдамисиз қайд этилган дастлабки халқаро муваффақиятнинг шоҳиди бўлишди. Албатта, камтарин «Ростов» нуфузли турнир дебютанти ҳисобланиб, саралаш борсқичидан нарига ўтолмаслиги тахмин қилинганди. Ахир таркиб жиҳатидан ҳам, молиявий имкониятлар борасида ҳам ростовликлар ўша «олтин» «Рубин»га тенглаша олмасликлари ойдек равшан эди. Бундан ташқарии, «Андерлехт» билан кечган дастлабки беллашув ҳам хавотирнинг бежиз эмаслигини исботлаганди - ўз уйида «Ростов» икки марта ҳисобда ортда қолаётган ва мағлубиятга яқин турганди. Охир-оқибат, ўша беллашув 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якунланганди.

Табиийки, сафардаги сермаҳсул дуранг Бельгия грандининг устунлигини таъминлар, ҳатто кичикроқ ҳисобдаги дуранг ҳам мезбонларни қаноатлантирарди. Бироқ Брюсселдаги жавоб учрашувида Қурбон оға шогирдлари Россия чемпионатидаги ўйин услубини талаб қилди. Натижада мезбонлар ўйин тезлигини йўқотиб қўйишди, ташаббус меҳмонлар томонига ўтди. Таъкидлаш жоиз, ўз вақтида Сесар Навас билан ҳамкорликда «Камп Ноу»ни зир титратган Кристиан Нобоа Брюсселдаги баҳснинг асосий қаҳрамонларидан бири бўлди: эквадорлик футболчи аввалига олис масофадан кучли зарба йўллаш орқали ҳисобни очди. Кейин «Ростов»нинг иккинчи голи билан якунланган ажойиб комбинацияда ҳам фаоллик кўрсатди. Хуллас, нафақат бельгияликларни, балки кўпчилик бошқа мухлисларни лол қолдирган Россия вице-чемпиони ва унинг ўта муғомбир мураббийи энди Голландиянинг «Аякс» клуби билан гуруҳ босқичи йўлланмаси учун «дуэл»га чиқиши лозим эди. Бироқ Қунбон Бердиев «Ростов»ни тарк этди. Тахминларга кўра у «Спартак»ни бошқаради.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика