Latest news

09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  0 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  0 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  3 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  2 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  5 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  4 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  3 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  11 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  11

Қуръага 3 кун қолди, "СА" ходими сафарга ҳозирлик кўрмоқда News

Қуръага 3 кун қолди, "СА" ходими сафарга ҳозирлик кўрмоқда

4 май куни Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Ҳозирда кўпчилик қуръани интиқлик билан кутмоқда дея оламиз. Чунки бўлажак Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади ва гуруҳдаги рақибларимизни билиб олиш барчага қизиқ туюлади.

ОФК тарихида биринчи марта Осиё Кубогида 24та жамоа иштирок этади. ОФК бутун Осиё бўйлаб мухлислар қизиқишини ошириш мақсадида иштирокчи давлатлар сонини 16тадан 24тага етказди. Жамоалар 6тадан тўртта саватчага бўлинган:

1-саватча
БАА - бош мураббий Альберто Заккерони (Италия)
Эрон - бош мураббий Карлуш Кейруш (Португалия)
Австралия - бош мураббий Берт Ван Марвейк (Голландия)
Япония - бош мураббий Акира Нишино (Япония)
Жанубий Корея - бош мураббий Шин Таэ Йонг (Ж.Корея)
Саудия Арабистони - бош мураббий Хуан Антонио Пиззи (Аргентина)

2-саватча
Хитой - бош мураббий Марчелло Липпи (Италия)
Сурия - бош мураббий Бернд Штанге (Германия)
Ўзбекистон - вақтинча бош мураббий Тимур Кападзе (Ўзбекистон)
Ироқ - бош мураббий Босим Қосим (Ироқ)
Қатар - бош мураббий Феликс Санчес (Испания)
Таиланд - бош мураббий Милован Райевац (Сербия)

3-саватча
Қирғизистон - 
бош мураббий Александр Крестинин (Россия)
Ливан - Миодраг Радулович (Черногория)
Фаластин - бош мураббий тайинланмаган
Уммон - бош мураббий Пим Вербек (Голландия)
Ҳиндистон - бош мураббий Стефен Константин (Англия)
Вьетнам - бош мураббий Парк Ханг Сео (Ж.Корея)

4-саватча
КХДР - 
бош мураббий тайинланмаган
Филиппин - бош мураббий тайинланмаган
Баҳрайн - бош мураббий Мирослав Соукуп (Чехия)
Иордания - бош мураббий Жамол Абу Абед (Иордания)
Яман - бош мураббий Абраҳам Мебрату (Эфиопия)
Туркманистон - бош мураббий Язгули Хожагелдиев (Туркманистон)

Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон 2-саватчадан ўрин олган. Қуръа тартибига кўра, мусобақа мезбони БАА "А" гуруҳидан жой олади. Ҳозирча фақат шуниси маълум. Қуръа маросимини воқеа жойидан ёритиб бориш, қуръадан кейинги фикрларни оммага тақдим этиш ҳамда мураббий ва меҳмонлардан интервью олиш мақсадида сайтимиз ходими Хайрулла Холиқов Дубайга кетишга ҳозирлик кўрмоқда. Ўйлаймизки, маросим бўлиб ўтадиган жойдан мухбиримиз ўқувчиларга қайноқ хабарларни етказиб туради. Шундай экан, бизни кузатишда давом этинг.


Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика