Latest news

22:20Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  38 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  0 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  29 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  9 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  71 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  6 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0

Қуръада нега Ангрендан жамоа йўқ? News

Қуръада нега Ангрендан жамоа йўқ?

Жорий мавсум биринчи лигада Ангрендан жамоа қатнашиши эҳтимоли борлиги ҳақида хабар бергандик.
Аммо бугун бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида "Кончи" жамоасини учратмадик. Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритган "Тошкент" жамоаси ўз номини ўзгартириб вилоятга кўчишни режа қилаётган эди. Агар жамоа Тошкентда қоладиган бўлса, у ҳолда 1-лиганинг “Шарқ” минтақасидаги Тошкент жамоалари сони саккизтага етган бўларди. Қолаверса, Ангренда футбол аввалдан бўлган ва мухлислар катта футболни соғинишган.

Маълумотларга кўра, “Шарқ” минтақасида жамоалар тўлиб бўлди. “Ғарб”да битта бўш жой бор. Бу жой Сурхондарёга олиб қўйилганлиги ҳақида бугун Фарҳод Магометов айтиб ўтди. Аммо "Сурхон"нинг 1-лигада иштирок этиши сўроқ остида турибди. Агар жамоанинг молиявий ҳолати ўнгланмаса, у ҳолда улар ўрнига "Кончи" мусобақада иштирок этиши мумкин. Яна бир маълумот, "Кончи" 1-лигада қатнашадиган бўлса, клуб ўз номини "Шахтёр" деб ўзгартиришни режалаштирган.

Олий лигада бўлгани каби 1-лигада ҳам география қисқариб боряпти. “Шарқ” минтақасида Тошкент вилоятидан битта ҳам жамоа йўқ. Андижон шарафини ҳимоя қилиши кўзда тутилаётган "ЎзДонг-Жу"нинг ҳам молиявий аҳволи 1-лигада иштирок этиш имкониятини берадими ё йўқми, ҳозирча маълум эмас.

Катта йўқотишга Зарафшон шаҳри учради. "Қизилқум"нинг Навоийга кўчиши, Навоийдан 220 км. узоқда жойлашган Зарафшон шаҳрини катта футболдан маҳрум этди. Аксига олиб, Зарафшонга кўчирилиши башорат қилинган "Зарафшон" клуби фаолиятига ҳам якун ясалди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика