Latest news

02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  90 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  1 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  13 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  1 23:17Дани Алвесни судга беришди  4 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  48 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  22 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  9

Қозоғистондаги стадионда Чемпионлар лигаси ўйини олдидан қурбонликка қўй сўйилди News

Қозоғистондаги стадионда Чемпионлар лигаси ўйини олдидан қурбонликка қўй сўйилди

Қозоғистоннинг «Шахтёр» ва Шотландиянинг «Селтик» жамоалари ўртасидаги футбол бўйича Европа Чемпионлар лигаси ўйини арафасида «Астана-Арена» стадионида қўй сўйиб, қурбонлик қилинди.

Бу ҳақда Islam-Today сайти хабар бермоқда. Диний маросим «Шахтёр» футболчиларининг ташаббуси билан ўтказилган.

Қурбонлик «Шахтёр» футболчиларининг машғулотлари олдидан бўлиб ўтган. Маросимни ўтказиш учун масжиддан мулла таклиф қилинган.

Қарағанданинг «Шахтёр» жамоаси «Селтик»га қарши дастлабки учрашувни 20 август куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. Жавоб ўйини 28 август куни Глазгода бўлиб ўтади.

«Шахтёр» 2012 йили Қозоғистон чемпионатида ғолиб чиққан. 2013 йилги мавсумда жамоа Қозоғистон чемпионати пешқадами – «Актобе»дан 12 очкога ортда қолгани ҳолда учинчи ўринда бормоқда.

2013/2014 йилги Чемпионлан Лигасининг иккинчи саралаш босқичида «Шахтёр» Беларуснинг БАТЭ жамоасини курашдан чиқарди, учинчи саралаш босқичида эса Албаниянинг «Скендербеу» жамоаси устидан ғалаба қозонди. Агар Қарағанда клуби икки ўйин натижасига кўра «Селтик»дан устун келса, у Қозоғистон футболи тарихида илк бор Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритган жамоага айланади.

Маълумот ўрнида, жамоа 2011 йилдан Виктор Кумиков бош мураббийлик қилади. Бундан аввал у Ўзбекистоннинг «Машъал» ва «Насаф» футбол клубларида иш олиб борган, «Насаф» билан бирга ОФК Кубоги чорак финал баҳсларига қадар етиб борган эди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика