Latest news

09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  128 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1

Қозоғистон устози: "Футзалда ҳаёт шундай – бугун сен зўрсан, уч кундан кейин эса йўқ" News

Қозоғистон устози: "Футзалда ҳаёт шундай – бугун сен зўрсан, уч кундан кейин эса йўқ"

Футзал бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Пауло Рикардо Кака ЖЧ-2024 1/4 финали доирасидаги Аргентинага қарши ўйин (1:6) ҳақида фикр билдирди.


"Ўйлайманки, биз бугун ҳаракатимизга яраша натижага эришдик. Аргентина жуда тартибли ва яхши ўйнади.

Футзалда ҳаёт шундай – бугун сен зўрсан, уч кундан кейин эса йўқ. Мағлубиятни бутунлай ўзим бўйнимга оламан, чунки жамоани ўйинга тўғри тайёрлай олмадим, ўйинчиларга тўғри ёндашув ва сўз топа олмадим. 

Менимча, бу жамоамизнинг энг ёмон ўйинларидан бири бўлди, буни жамоа бош мураббийи сифатида тан оламан. Мухлисларимиз умидларини оқлай олмадик. Биз ишлашда давом этамиз, ҳаёт бу билан тўхтаб қолмайди.

Футболчилар индивидуал хатога йўл қўйишмади. Шогирдларим шундай ўйин кўрсатишгани учун мен танқидларга лойиқман. Футболзалчиларда айб йўқ, мен лидерман ва буларнинг барчасига мен жавобгарман. Бизнинг менталитетимиз бу турнирда ғалаба қозонишга тайёр эмасди", – деди Кака.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика