Latest news

00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  1 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  1 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  5 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2

Қўзибоев ўрнига Шимолий Кореяга Шоаҳмедов боради News

Қўзибоев ўрнига Шимолий Кореяга Шоаҳмедов боради

Ўзбекистон терма жамоасининг Шимолий Кореяга борадиган якуний таркиби маълум бўлди.
Жароҳатлари туфайли Шимолий Кореяга қарши ўйинда терма жамоага Сервер Жепаров ҳамда Зохир Қўзибоев ёрдам бера олмайди. Сервер Жепаров миллий терма жамоа йиғинига қадар жароҳат олгани ва ушбу ўйинда жамоага ёрдам беролмасли маълум бўлиб улгурган бўлса, Қўзибоев Эронга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳатланди.

Жароҳатларга қарамай миллий терма жамоа Пхеньянга тўлиқ таркиб билан учиб кетади. Сафдан чиққан Зоҳир Қўзибоев ўрнига терма жамоа сафига “Локомотив” футболчиси Санжар Шоаҳмедов чақирилди. Ушбу мавсумда “темирйўлчилар” ярим ҳимоячиси жуда яхши ўйин намойиш этмоқда ва бу терма жамоа мураббийлар штаби назаридан четда қолмади.

Ҳозирга қадар 24 ёшли Шоаҳмедов миллий терма жамоага фақат бир марта жалб этилган. Ўтган йили Санжар Уммонга қарши ўртоқлик ўйинида ўзининг терма жамоадаги дебютини ўтказганди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика