Latest news

01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  4 23:10Салоҳ қайтди!  7 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  3 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  7

Қосимовнинг мақсади нима? News

Қосимовнинг мақсади нима?

Кўп йиллардан бери "Ўзбекистон футболи" газетаси ва ФК "Шўртан" жамоаси матбуот котиби лавозимида фаолият олиб бораётган Толибжон Қосимовнинг адаши САда ҳам бор.
Унинг исм-шарифи ҳам Толибжон Қосимов. Фақат фарқлаш учун биз уни Толиб "ЖУНИОР" деб атаймиз. Мақсади аниқ ва тиниқ бўлган бу бола яқинда уйланди. Баъзи ҳамкасбларимизни тўйига таклиф қилди.

- Аъло, Зафар ака, (Зафар Қосимов) мен Толибжон Қосимов бўламан. Палончи куни тўй қилаётган эдик. Палон ресторанда, сизни кутаман.

Кўп ўтмади, "Бунёдкор" жамоасининг янги йил кечасига таклиф олган журналистлар ичида мен ва Зафар ака ҳам бор эдик. Зафар ака ёнидаги ҳамрохига гап қотди.
- Яқинда Толиб ака қўнғироқ қилдилар, менимча ўғилларини суннат қилдилар шекилли, тўйга айтган эдилар, афсуски, бора олмадим.

"Ва ҳа ҳа ҳа", дея ичимда кулдим. Афтидан, Зафар Қосимов, кичик Толиб Қосимовни катта Қосимов деб ўйлаган.

Кичик Толибни туғилган куни билан табриклаб сайтга ёзган эдик, катта Толиб Қосимовнинг телефон гўшаги ҳеч тингани йўқ.

Толиб Қосимовнинг бу ҳаётдаги асосий мақсади - катта фермер хўжалигини ташкил қилиш ва у ерда ўз жамоасига эга бўлиш. Ҳозирча у "Sony Plastation"да бу борада катта меҳнат қиляпти. Унга "Чорсу" бозори ёнидаги "тунукачилар" маҳалласидан махсус темир "жёстик"ка буюртма бердик. Сабаби, у ҳар сафар мағлубиятга учраётганида аламини "жёстик"дан олади. Одатда у ҳамма ўйинда мағлубиятга учрайди.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика