Latest news

19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  0 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  0 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  8 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  5 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  7 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  1 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  2 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  4 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  1 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2

Қосимовга Қарши қўрқинчлими? News

Қосимовга Қарши қўрқинчлими?

Coca Cola Суперлигасининг 16-турида "Насаф" Қаршида Олмалиқнинг АГМК клубини қабул қилади.

Мазкур баҳс ҳар иккала жамоа учун жуда аҳамиятли ҳисобланишини мендан ҳам яхши билсангиз керак.

"Аждарлар" пешқадамдан бир очко орқада, АГМК эса мавсумни совринли ўринларда якунлаши учун деярли сўнгги имконият.

Эътиборимизни бир статистика ўзига тортди: АГМК устози Миржалол Қосимов ушбу клуб билан Суперлига доирасида Қаршида умуман ғалаба қозона олмаган экан: 3та ўйин, 1та дуранг ва 2та мағлубият. Тўплар фарқи: 1:7.

Сўнгги бор Қосимов бошчилигидаги жамоа Қаршида 2018 йил 11 август санасида зафар қучган экан. Ўшанда "Бунёдкор" "Насаф"ни сафарда 4:1 ҳисобида тор-мор этганди.

Ўша кунги баҳсда майдонга тушганларни ёдга оламиз:

НАСАФ - БУНЁДКОР - 1:4
11.08.2018. 21 тур. Қарши. "Марказий". 3146 томошабин.

Бош ҳакам
: Қодиров Зокир

Голлар:
0:1 - Нурматов Шаҳзодбек, 27
0:2 - Жўраев Дилшод, 65
0:3 - Нурматов Шаҳзодбек, 81
0:4 - Ибрагимов Жавлон, 85
1:4 - Давлатов Бобур, 90+3

Голга айланмаган пенальти: Муҳитдинов Шароф (НАСАФ), 58 (дарвозабон)

НАСАФ: Қувватов Санжар; Каримов Мақсуд; Ғайбуллаев Ғолиб (Давлатов Бобур, 46); Сафаров Амиржон; Муҳитдинов Шароф; Саитов Дилшод; Кенжабоев Ислом (Темиров Шерзод, 52); Рашидхонов Ислом; Раҳматов Саидулло; Мозговой Акмал; Эшмуродов Умарбек
БУНЁДКОР: Султонов Суҳроб; Жўраев Дилшод; Ғофуров Анвар; Аҳмадалиев Дилшод; Ибрагимов Жавлон; Нурматов Шаҳзодбек; Тошматов Муроджон (Қодирқулов Санжар, 52); Собирхўжаев Сардорбек; Сулаймонов Мирғиёс; Қосимов Миржамол (Икромов Фарруҳ, 60); Ҳайдаров Азиз (Абдуллаев Абдулла, 67)

Огоҳлантиришлар: Қосимов Миржамол, 53; Каримов Мақсуд, 61; Сулаймонов Мирғиёс, 90+3
Четлатиш: Каримов Мақсуд, 64 (2СК)



Хўш, Қосимов учун АГМК устози сифатида Қарши қўрқинчлими? Бу саволга эртанги ўйиндан кейин жавоб олсак керак. 


Нарзулла тайёрлади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика