Latest news

19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  13 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   8 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  24 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  3 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   45

Қосимов Жепаров билан учрашиши керак (Эркин фикр) News

Қосимов Жепаров билан учрашиши керак (Эркин фикр)

Жанубий Кореянинг “Сеонгнам Ильва Чунма” клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Сервер Жепаровнинг ишлари кўнгилдагидек кечмаяпти.
Корея миллий биринчилигида дастлабки саккизта тур якунига етди. “Сеонгнам” иккита ғалаба, уч дуранг ва уч мағлубиятдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда 7-ўринни эгаллаб турибди. Бу дегани пешқадам “Поханг Стилерс”дан етти очкога ортда қоляпти.

“Сеонгнам” ўзининг охирги беш учрашувида атиги бир марта ғалаба қозонди, қолаверса, тўрт ўйинда бирорта ҳам тўп кирита олмади. Жепаров мана шу саккизта баҳснинг иккитасида майдонга тушди ва унда ҳам захирадан тушгани боис жуда кам тўп тепди. Клуб бош мураббийи Парк Жонг Хван ўзининг деярли ҳар бир интервьюсида Серверни танқид қилиш билан овора, гўёки футболчимиз майдонга тушганида жамоанинг ўйини секинлашиб қолаётгани тўғрисида гапирмоқда.

Энди буларнинг бари матбуотда чиқаётган гаплар. Аслида нима бўлаётганини эса билмаймиз. Бунинг учун Ж.Кореяга бориб клуб мураббийлари, қолаверса, Жепаровнинг ўзи билан учрашиб дилдан суҳбатлашишга тўғри келади. Хўш, бундай имконият кимда бор? Албатта, миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовда! Маълумки, Қосимов терма жамоа манфаати йўлида “Бунёдкор”дан кетди ва бундан буён бор эътиборини фақат миллий жамоамизга қаратади. Миржалол Қўшоқович айни пайтда Тошкентда ва олий лигадаги бир нечта учрашувларни МТЖ устози сифатида кузатди. Пойтахтдаги ўйинлардан ташқари Олмалиққа ва водийга бориб келди.

Лекин терма жамоамизнинг асосий кучи барибир легионерлар эканлигини инобатга олсак, назаримизда, Қосимов шу кунларда шахсан ўзи Корея бориб, Сервер билан гаплашиб келмаса бўлмайдиганга ўхшаяпти. Эътибор беринг, четда тўп сураётган ўйинчиларимиздан биргина Сервердан ташқари қолган ҳамманинг иши (кўз тегмасин!) яхши кетяпти. Денисов “Локо”да, Аҳмедов “Анжи”да, Турсунов “Ворскла”да, Анзур эса Хитойда бир маромда тўп тепяпти ва уларнинг ўйинидан ўша клублар мураббийлари хурсанд. Шунингдек, мухлисларнинг ҳам кўнгли чоғ.

Аммо Сервер Жепаров борасида бундай дея олмаймиз. Футболчи ҳозир қандай руҳий ҳолатда қолган? Уни нималар қийнамоқда? Бунинг сабаблари атрофлича ўрганилмаса бўлмайди. Матбуотда Жепаровнинг жуда катта миқдорда маош олаётгани ёзилди. Лекин футбол шундай ўйинки, футболчи ҳарқанча кўп пул топмасин, агар майдонга тушмайдиган бўлса, бу барибир ўзига, ўйинига таъсир қилади. Профессионал футболчи ҳеч қачон клуб менга барибир ойлик тўлаяпти-ку? ўйнамасам ўйнамабман демайди. У ўйин иштиёқи билан яшайди, шундан нафас олади.

Сервер Жепаров - терма жамоамиз сардори, уни ҳарқанча танқид қилмайлик, юртимизда Серверга ўхшаган ноёб футболчилар ниҳоятда кам. Агар унга ҳозирданоқ эътибор қаратмасак, келаси йил Осиё Кубогида шундай яхши футболчидан ажралиб қолишимиз мумкин. Серверни қандай ўйнатиш аввало мураббийга боғлиқ. Мураббийлар ундан тўғри фойдаланса, терма жамоамиз сафида рақиблар учун ундан-да хавфли футболчи бўлмайди. Чунки ундаги истеъдод, ўйинни ўқиш, ажойиб тўп узатиш, жарима зарбаларини усталик билан амалга ошириш каби қобилият ҳар кимга ҳам берилавермайди.

Миржалол Қосимовнинг олий лигада тўп сураётган ўйинчиларни кузатиб бориши яхши, албатта. Бироқ ҳаммамиз кўриб турибмиз, бизнинг чемпионатда Осиё даражасидаги футболчилар ҳаминқадар. Қолаверса, бу ўйинчиларни ҳадеб кузатиш кўп ҳам қизиқ эмас. Лекин мақсадимиз Австралиядаги Осиё Кубогида яхши натижа кўрсатиш экан, бунинг учун аввало бизга ЛЕГИОНЕРЛАР керак бўлади. Бундан Сервер Жепаров ҳам мустасно эмас. Шундай экан, агар Миржалол Қосимов вақт топиб Жепаровнинг ҳолидан хабар олиб келса айни муддао бўларди. Хўш, бу борада сиз қандай фикрдасиз?

Хайрулла Холиқов.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика