Latest news

00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  0 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  0 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  1 23:10Салоҳ қайтди!  6 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  3 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  8 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  6 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  8 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1

Қосимов: "Замонавий футболда бир жойда туриб ҳеч нарсага эришиб бўлмайди" News

Қосимов: "Замонавий футболда бир жойда туриб ҳеч нарсага эришиб бўлмайди"

Coca Cola Суперлигаси 18-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» - АГМК учрашувидан кейин меҳмонлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

– Икки хил тайм губоҳи бўлдик. Илк таймда яхши ҳаракат қилдик. Кейингисида эса ўйинни бўшаштириб юбордик. Қилинган хато эса бизга қимматга тушди. Ғалаба қозониш учун югуриш керак. Куч ишлатмай муваффақиятга эришмоқчи бўлдик иккинчи бўлимда. Мана шу катта хато бўлди. 

– Бироз вақт танаффус юзага келади. Ушбу вақт оралиғидаги режаларингиз ҳақида айтиб ўтсангиз.

– Оз муддат дам оламиз. Ўйлайманки, биз учун бу фойдали бўлади. Қисқа муддатли йиғин ўтказиб, 14 сентябрдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. 

– АГМК бугун «Сўғдиёна»га қарши кучли ўйин кўрсатди. Ўйин натижаси омад билан боғлиқ деб ўйлайсизми?

– Биринчи бўлимда тактик схемамизни ўзгартирдик. Чунки, «Сўғдиёна» таркибидаги Нагаев, Ҳасанов, Норхонов тезкор футболчилар ҳисобланишади. Шу боис иложи борича рақибларга бўшлиқ қолдирмасликка ҳаракат қилдик. Иккинчи таймда ўйин тизгинини қўлдан чиқардик. Замонавий футболда жойда туриб ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, дея сўзларини якунлаган Қосимов.  

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика