Latest news

02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  2 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  25 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  3 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  1 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2 00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  1 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  1 23:40Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"  8 22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  3 22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0 22:15"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани  6 21:47"Андижон"нинг халқаро майдондаги ўйинлари тақвими маълум қилинди  20

Қосимов терма жамоага чақирган ва "Пахтакор"да "кетмони учмаган" Наврўзбек Алимов ҳозир қаерда? News

Қосимов терма жамоага чақирган ва "Пахтакор"да "кетмони учмаган" Наврўзбек Алимов ҳозир қаерда?

Қорақалпоғистон заминидан Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепган футболчилар саноқлини ташкил қилади.

Бердах Алланиёзов кейинчалик Неъматулла Қутибоев, унинг давомчилари Саламат Қутибоев каби футболчилар турли даврларда миллий жамоамиз шарафини ҳимоя қилишган. 2014 йилга келиб яна бир қорақалпоғистонлик футболчи мухлислар эътиборига тушди. Осиё кубоги-2015 мусобақасига тайёргарлик кўраётган термамизнинг май ойидаги йиғинига Миржалол Қосимов бир қатор янги номларни жалб қилди. Улар орасида Наврўз Алимов ҳам бор эди. 1992 йилнинг 25 март куни таваллуд топган Наврўз 2011 йили Азамат Алланиязов "Орол"ни тарк этганидан сўнг, жамоанинг асосий ҳужумчисига айланди. Баланд бўйли, гавдали ҳужумчи айниқса иккинчи қаватларда рақиблар учун анча хавфли эди. Биринчи лигадаги ажойиб ўйинлари ва голларидан сўнг у узоқ вақт Нукусда қолмаслиги аниқ эди.

2012 йили у "Арал"дан Самарқанднинг "Динамо"сига ўтиб кетди. Бироқ жароҳат олди ва кейинчалик операция бўлди. Шундан сўнг футболчи яна Нукусга қайтишга қарор қилди.

2013 йили 21 ёшли ҳужумчи Навоий вилоятининг "Қизилқум" жамоаси билан шартнома имзолади. Биринчи мавсумни ҳужумчи ўртача ўтказди. 15 учрашувда иштирок этган Алимов Самарқанднинг "Динамо" ва Ғузорнинг "Шўртан" жамоалари дарвозаларини ишғол қилди. Шунингдек Кубок ўйинларида "Локомотив- БФК" билан кечган беллашувда ҳам у гол уришга муваффақ бўлди. 

2014 йили Алимов учун жудаям омадли келди

Ҳужумчи Олий лигада 17 ўйинда майдонга тушиб "Пахтакор" ва "Навбаҳор" билан бўлган тўқнашувларда гол уришнинг уддасидан чиқди. Бўйдор ҳужумчи шундан сўнг терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг назарига тушди ва термага таклиф этилди. Уммонга қарши Тошкентда ўтказилган ўртоқлик ўйинида термадаги дебютини нишонлаган қорақалпоғистонлик футболчи йил давомида 11 та ўртоқлик ўйинида 2 марта рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олди. Иордания ва БАА дарвозабонлари Наврўзнинг зарбасини қайтара олишмади. Ўша йили у Осиё ўйинларида ҳам иштирок этиб 2 та ўйинда майдонга тушган эди. 2015 йилда "Пахтакор"га йўл олган Алимов пойтахт клубида кўнгилдагидек тўп тепмади. Ўйин амалиётисиз қолиши ортидан терма жамоада ҳам бошқа кўриниш бергани йўқ. Наврўз 2016 йили фаолиятини "Қўқон-1912" жамоасида давом эттирди. Бироқ унинг Қўқондаги фаолияти ҳам бир текис чиқмади. 2022 йилда бутсаларини "Арал Самали"да михга илган тўп тепар ўтган мавсумда Биринчи лигада "Жайхун" жамоасида мураббийлик фаолиятини бошлади. У бугунги кунда Биринчи лиганинг бошқа бир жамоаси "Арал академия" жамоасида мураббий сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.

Интервью. Наврўз Алимов: "Пахтакор"га ўтганим фаолиятимдаги биринчи катта хатоим бўлган. Мени ишонтиришганди"

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика