Latest news

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  11 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  36 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Қўрқоқ, Испания... News

Қўрқоқ, Испания...

Бугун Хулен Лопетеги истеъфога чиқарилди.

ЖЧга бир кун қолганида испанлар қўрқоқлик қилишди, энди терманинг омадли иштирокига ким кафолат беради?

Уларнинг орасида шундай терма борки, улар юқори даражадаги футболчилари билан камчиликларни ёпиб кета олади. Испания термасида кучли футболчилар жуда кўп, бошқаларда эса бунчалик даражада эмасдек.

"Фурия Роха" Лопетеги қўл остида Дель Боске даврига қараганда анчагина айёрроқ, тартиблироқ, ақллироқ ўйин кўрсатаётганди. 6 йил олдинги Испания термаси "Барселона" ва "Реал" футболчиларидан ташкил топганлиги боис ҳеч қайси рақибга имконият бермаётганди.

Дель Боскенинг вазифаси - мўжизакор авлодни янада шакллантириш бўлганди. Орадан вақт ўтиб, кичик ўзгаришлар бўлди ва терманинг тактикаларига вирус, автобус топилди. Тренд антитрендга айланди ва барчаси хавф остида қолди.

Ўтган вақт давомида Испания термасида анчагина ўзгаришлар амалга ошаётганини кўрдик, бироқ ёмон тарафга эмас. Жамоанинг катта ютуғи - хилма-хиллик. Жамоа пойдеворидаги асосий футболчилар хар хил жамоалардан йиғилган ва барчасининг ўз вазифаси бор. Давид Сильва ва Андрес Иньеста каби футболчилар барибир узун паслар орқали шерикларига ёрдам беришади. Ҳужум ва ҳимояга ҳам улгуришади.

Энди мунидалга таран Диего Коста ҳам боради. Агарда бунга қадар Испания фақатгина паслар орқали ҳужумлар уюштирган бўлса, энди ҳаволатиб тўп оширишлари орқали ҳам голлар киритиши мумкин. Коста ҳаводаги курашларда ҳеч кимга имконият бермайди. Ундан ташқари, Родриго ва Яго Аспас ҳам бор, уларга вертикал тўп узатишлари ёқади, қарши ҳужумларга тезкорлик билан ўтиб кета олишади.

Жамоа эскилик сарқитидан чиқиб кетаётган бир вақтда Лопетеги ишдан кетди. У термада Мората ва Сеск каби етакчиларсиз ҳам ўйнай олишини исботлаётгандек эди.

Испаниянинг яхши ўйинлари сабабли рақиблар тез-тез очиқ зоналар ташлаб кетишади, футболчилар ҳимояга тезда қайта олишмайди, қайтганлар ҳам кўп ишни эплашмайди. Испанлар рақибларнинг хатосини кутиб ўйнамайди ва ўзлари чиройли ҳужумлар уюштириб, рақибларини довдиратиб қўя олишади. Лопетеги термага ғолиблик руҳи, ўзига ишониш каби хусусиятларни олиб кираётганди.

Албатта, ҳозирги замонда чиройли футбол ўрнига прагматикани устун қўйишмоқда. Буни биз Зидан ва Вальвердеда ҳам кўрдик. Бироқ Лопетегининг Испанияси мухлисларга ёқадиган жангаворликни хуш кўраётгани ҳам терманинг бир ютуғи бўлганлир. У ўз анъаналарига содиқликни сақлаб қолди, у биладики, футбол санъати - бошқа санъатлардан ажралиб туради. У шогирдларини кўпроқ ҳужум қилишга, голлар уришга ўргатди.

Аргентина термасига урилган 6 голнинг 5таси эса Гвардиола эмас, Моуриньо услубида урилди. Испанлар рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни олиб қўйишди, курашларда ғолиб бўлишди, уч тўп оширишли паслар билан гол уришди. Бир голга Де Хеа ассистентлик қилди. Бу эса футбол мухлисларига ёқадиган эффект берди.

Испаниянинг ҳозирги таркибининг сирлари очиб ташланган, буни яхши биласиз. Сильва ва Иньестадан бошқа футболчиларни олиб қарасак, Тьяго Алькантара ва Иско ўз жамоаларидан кўра Лопетеги қўл остида ёрқинроқ кўринишмоқда. Шунингдек, қора ишларни қилиб юрадиган Лукас Васкес ҳам вақти келганида универсалликни намойиш қилиш хусусиятига эга.

Бу терманинг барча футболчиларнинг ўрнига бошқаларини туширса бўлади, фақатгина Давид Де Хеани бундан истисно қиламиз. У ҳозирда дунёнинг энг яхши посбонларидан бири. Бошқа футболчиларнинг ўрнини захирадагилар боса олишади. Ҳатто вариантлар ҳам жуда кўп. Бу Испаниянинг асосий ютуғидир. Ҳимоя ва ярим ҳимоя вазиятни қайтаришга ожизлик қилганида Де Хеа термани голдан қутқариб қолган вазиятлари кўп бўлган. Шунингдек, бу ҳолатни унинг клубида ҳам кузатганмиз.

Балки Де Хеа термада "Юнайтед"даги каби ўйин кўрсата олмас. Унга АПЛда кўпроқ иш тушади ва ўйинни бошқаради, кўпроқ зарбалар берилади ва кўп бора қаҳрамонга айланади. Испанияда эса зарба камроқ ва шу боисдан у ритмдан бироз чиқиб қолмоқда.

Бугун Испания қўрқоқлик қилди. Албатта, биз терма ичида қандай гаплар бўлганини билмаймиз. Аммо терма бош мураббийини ЖЧга бир кун қолганида истеъфога чиқаришни аҳмоқлик деб айта оламиз. Хўш, энди Испания жаҳон чемпиони бўлармикин...

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: -40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика