Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Қорақалпоғистон сафарининг илк кунидан ГАЛЕРЕЯ News

Қорақалпоғистон сафарининг илк кунидан ГАЛЕРЕЯ

14-15 апрель куни ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасида футбол фестивали бўлиб ўтади.

Туш вақтига яқин Нукус шаҳрига етиб келган делегация аъзолари тантанали равишда кутиб олинди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигади делегация Қорақалпоғистон Республикаси футбол фахрийлари, футболга улкан ҳисса қўшган инсонлар — Михаил Солоҳин ва Серик Исмаилов хонадонларига ташриф буюрди. Учрашув давомида Қорақалпоғистон футболининг ёрқин тарихи ва фахрийларнинг ўлка футболи учун қўшган ўринлари эслаб ўтилди.

Футбол фахрийларига ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган кўкрак нишони ва эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг делегация аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси бўлалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюрди.

Учрашувда болалар-ўсмирлар мактабининг фаолияти, инфратузилмаси ва мавжуд шарт-шароитлари кўздан кечирилди. Қорақалпоғистон миқёсида болалар футболининг инфраструктураси юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир давомида футбол фахрийлари томонидан академия ҳудудига манзарали дарахт кўчатлари экилди. 

Учрашув якунида ўзбек футболининг уч авлод вакиллари ўртасида учрашув ташкиллаштирилди ва фахрийларимиз академиянинг ёш тарбияланувчиларига ўз тажрибаси ва маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар.

Режага мувофиқ, делегация аъзолари кун ярмидан оғганда Ўзбекистон кубоги доирасида "Арал Сомали" - "Янгиер" учрашувига ташриф буюришди. Учрашув меҳмонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Арал Самали" - "Янгиер" учрашувидан олдин бир гуруҳ футбол фахрийлари тақдирланди.

Эртага ҳам бир қатор тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика