Latest news

22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  2 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  1 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  23 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  78 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  48 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  97 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11

Қорақалпоғистон Республикасида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Иқтидор” турнири ғолиблари тақдирланди News

Қорақалпоғистон Республикасида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Иқтидор” турнири ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси томонидан юртимизда болалар футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида турли мусобақалар ва фестиваллар ташкил қилиняпти.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманининг Бўстон шаҳарчасида ЎФА ва ПФЛ ташаббуси билан туманлараро “Иқтидор” турнири ўтказилди. Ушбу турнирни ташкил қилишдан асосий мақсад, республикамизнинг чекка-чекка қишлоқ ва туманларида жойлашган мактабларнинг ўқувчилари ўртасида спортнинг футбол турини оммалаштириш, иқтидори бор ёшларни излаб топишдан иборат.

Мазкур футбол мусобақаси 2 хил ёш тоифасида ташкил этилиб, футболчилар 13-14 ҳамда 15-16 ёш тоифаларига бўлинган ҳолда мусобақалашадилар.

13-14 ёшлилар ўртасида "Дўстлик" ОФЙ жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўла, 15-16 ёшлилар ўртасида "Саҳтиён" жамоасига тенг келадиган топилмади.

Ғолибларга ЎФА томонидан Кубок, медаллар ва сертификатлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Туманлараро “Иқтидор” турнирини юртимизнинг барча вилоятларида ўтказиш режалаштирилган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика