Latest news

09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  5 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  16 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  4 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  48 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  2 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3

Қорақалпоғистон Республикасида мактаб ўқувчилари ўртасида “Иқтидор” турнири ўтказилмоқда News

Қорақалпоғистон Республикасида мактаб ўқувчилари ўртасида “Иқтидор” турнири ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси томонидан юртимизда болалар футболни ривожлантириш ва оммалаштириш, мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида турли мусобақалар ва фестиваллар ташкил қилинмоқда.

Жорий йилнинг 23-24 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманининг Бўстон шаҳарчасида ЎФА ва ПФЛ ташаббуси билан туманлараро “Иқтидор” турнири ўтказилмоқда. Ушбу турнирни ташкил қилишдан асосий мақсад, республикамизнинг чекка-чекка қишлоқ ва туманларида жойлашган мактабларнинг ўқувчилари ўртасида спортнинг футбол турини оммалаштириш, ушбу спорт турига иқтидори бор ёшларни излаб топишдир.

Мазкур футбол мусобақаси 2 хил ёш тоифасида ташкил этилган бўлиб, футболчилар 13-14 ҳамда 15-16 ёш тоифаларига бўлинган ҳолда мусобақалашадилар. Туманлараро “Иқтидор” турнирини юртимизнинг барча вилоятларида ўтказиш режалаштирилган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика