Latest news

14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  0 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  0 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  2 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  8 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  3 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3

Қор ёққани халақит бердими ё ҳавонинг совуқлиги? (Танқид) News

Қор ёққани халақит бердими ё ҳавонинг совуқлиги? (Танқид)

Кеча ПФЛ Кубогига якун ясалди. Бунда “Машъал” биринчи лиганинг анги аъзоси “Обод” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Бошқаларга билмадим-у, лекин мен учун бу йилги турнир ғирт расво бўлди. Эсимда, ПФЛ ташкил қилинмасидан олдин турнир Федерация кубоги деб номланар, ўйинлар ҳам ўзига яраша шиддатли кечарди. Ҳатто 2004-2005 йилги мавсумларда турнир ўйинлари ТВ орқали намойиш этилганди.

Ҳар қандай мусобақанинг ФИНАЛ баҳси барчанинг эътиборида бўлади. Тан олайлик, кечаги ПФЛ Кубоги финали ҳам кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлди. Ҳаво бирмунча совуқ ва ёмғир ёғиб турган бўлишига қарамасдан, одамлар шу ўйинни кўриш учун келишди. Ўйиндан олдин учрашув қайдномасини олиш мақсадида тўртинчи ҳакам Ҳасан Рўзиев олдига бордим. Ўртамиздаги қисқа савол-жавоб тахминан шундай ўтди.

-   Ҳасан ака, яхшимисиз? Учрашув қайдномасини бериб тура оласизми? Таркибларни ёзиб олмоқчийдим, сайтга қўйишимиз керак.
-   Йўқ, ука, узр беролмайман. Агар сизларга “протокол” керак бўлса, унда ПФЛ матбуот хизматига мурожаат қилинглар. Улар ксерокопия қилиб беради. Журналистларга “протокол” бериш менинг ваколатимга кирмайди.

Ҳасан Рўзиев тўғри гапирди. Ахир ўйин пайтида у захира ҳаками қилиши керак бўлган иш билан шуғуллансинми ё журналистларга “протокол” бериш билан овора бўлсинми? Хуллас, таркиб зарур бўлиб турган бир пайтда уни ололмадим. Бу орада ўйин бошланмасидан олдин ёғишни бошлаган ёмғир орадан кўп ўтмай қорга айланди.

Ниҳоят, бир ярим соатлик футбол ҳам тугади. “Машъал” ғолиб бўлди. Навбат тақдирлаш маросимига етиб келди. Футболчилар югуравериб терлаб кетган эмасми, ПФЛ бош директори ўйинчиларнинг соғлигини ўйлаб тақдирлашни бир пасда тугатиб қўя қолди. Дастлаб Фарҳод Магометов “Хафа бўлманглар, келаси йил ютасизлар” дегандек саф тортиб турган “Обод” ўйинчиларидан тезгина кўнгил сўраб чиқди. Кейин ғолиб номи элон қилингач, “Машъал” сардори Дилявер Ваниевни ёнига чақириб, Кубокни унга топширди ва шу билан қутулди.

Мусобақанинг “Энг яхшилари” эса аниқланмади. Яъни, “Энг яхши ҳужумчи”, “Энг яхши тўпурар” дегандек... Ёмғир ва қорда 90 дақиқалик югур-югурдан кейин “беш минутли” тақдирлаш бир пасда ўтди-кетди. Мен Фарҳод Магометов кубокни Ваниевга топширганидан сўнг “Машъал” футболчилари билан эсдалик учун суратга тушса керак деб ўйлагандим (ахир ҳар бир турнирдан кейин катталар шундай қилишади), лекин ПФЛ раҳбари на нутқ сўзлади, на ғолиб жамоа шарафига табрик айтди ва на расмга тушди. Қисқа қилиб айтганда, совринни берди-ю кетди. Тақдирлаш маросимининг яхши савияда ўтказилишига шу куни ҳавонинг совуқлиги сабаб бўлдими ё кундузи ёғишни бошлаган ёмғирнинг тушдан кейин қорга айланганими, хуллас тушунолмай қолдим.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика