Қор босган "ЖАР"дан фотомақола
28 nov 2014 10:04
News
Қор босган "ЖАР"дан фотомақола
Футболчиларимиз майдонни яхлашга қўймаяптилар...
Бугундан эътиборан терма жамоамизнинг машғулотларига қўшилган Игнатий Нестеров, "СА" салом", - деганча олдимиздан югуриб ўтиб кетди.
Кримец эса кеча оёғини бироз қайириб олганлиги учун якка тартибда шуғулланди. Унинг ахволи ҳозирда анча яхши.
Волков қисқа фурсат ичида терма жамоамиз муҳитига мослашиб олди. Унинг хизматлари бизга Осиё Кубогида ас қотиши тайин.
Шавкат Муллажонов учун Қатардаги Осиё Кубоги катта-катта эшикларни очиб юборган эди.
Пётр Гизимчук шогирдларини Осиё Кубогига тайёрлаяпти. Ҳусан ака айтганларидек, Балли Пётр!
Аҳмедов ҳақидаги янгилик терма жамоамиз устозини қувонтиргани аниқ.
Жасур Ҳасанов Саудия Арабистонига кетишини инкор этмади. Лекин ўйлаши учун вақт борлиги, катта эҳтимол билан Осиё Кубогидан кейин якуний қарорга келишини таъкидлаб ўтди.
Нодирхўжа Юлдашев
Comments