Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Қўқондан мақола News

Қўқондан мақола

Ёзнинг қоқ чилласида "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашуви мухлисларнинг чанқоғини босди деб айтиш мумкин.

47 даража

Бир кун аввал "Қўқон Марказий" стадионида икки жамоанинг  ўринбосарлари баҳс олиб бордилар. Учрашув соат 18:00да  бошланди. Айнан шу вақтда ҳаво ҳарорати 47 даража иссиқни  кўрсатаётган эди. Бундай ҳавода футбол ўйнаш у ёқда турсин, кўчада  юришни ўзи бўлмайди. Футболдаги аксар юрак билан боғлиқ муаммо  мана шундай иссиқ туфайли келиб чиқишини унутмаслигимиз лозим. 

Иссиқ кўпроқ "Қўқон-1912" футболчиларига таъсир кўрсатди.  Ўйиндан аввал қўқонлик танишларга, "Пахтакор"нинг 26 рақамдаги  (Алишер Мирзаев) футболчисига эътибор қаратишларини сўрадим.  Иккинчи давра учун жуда яхши футболчи бўлиши мумкин. Гапим  исботи ўлароқ, биринчи голга айнан у пас берди. Таянч ва марказий  ярим ҳимояда жуда яхши ҳаракат қила оладиган, 1996 йилда туғилган,  ёши ростан ҳам кичрайтирилмаган футболчи. Афсуски жароҳат  туфайли ЖЧга бора олмаган эди.

Музейми бу ёки "склад"?

Асосий таркиб жамоалари ўртасидаги ўйин ҳам соат 18:00га  белгиланган эди. Буни қарангки, ўйин вақтида ҳаво кечагига нисбатан  анча салқин (39 даража) ва шамолга бой бўлди. Учрашувга қадар  вақт кўп эди, қўқонлик акамиз, футбол ишқибози Акрамжон ака мен  ва Абдураҳмон Фозиловни Қўқон хонлигининг сўнгги хони, Худоёрхон  саройига (музей) таклиф қилдилар. Тарихни ёшлигимдан яхши кўрмайман-ми, жон деб рози бўлдим. 

"Гид" ёрдамида саройни айланишга киришдик. Саёҳат бошлниши  лозим бўлган хоналар, шу куни музей ҳудудида клип олаётган  хонанданинг ишчи гуруҳи томонидан банд қилинган экан, қайтишда  киришга келишдик. Музейни айланар эканмиз, жуда ҳам қимматбахо  ёдгорликларни кўрдик. Улар ичида япон императорининг совғасидан  тортиб, 1800-1920 йилларга тегишли бўлган қўл ёзмалар-у, турли  асбоб ускуналарни кўришингиз мумкин. Лекин жуда кўп нарсалар  қўлга яқин, хавфсизлик нуқтаи назаридан қўриқлаш хизмати жуда  заифдек. Энг қизиғи, бир соатдан ортиқ музейни айланиб чиқар  эканмиз, ҳамон биз киришимиз лозим бўлган хона очилмагани бўлди.  Очишларини сўрасак, "калитни клипчиларга бердик", деган жавобни  олдик. Қандай қилиб давлат мухофазасида бўлган музейнинг асосий  хонасини, етти ёт бегона бўлган "клипчилар"га бериш мумкин?  Клипчилар эса у ерда техника воситалари турганлигини айтиб  киритишни истамадилар, аммо биз киришимиз лозимлигини айтдик ва  кирдик. 




Чипталарнинг бозори чаққон

"Қўқон-1912" сўнгги ўйинларда ғалаба қозона олмаётганлиги учун  мухлисларни стадионга кириши бироз камайган экан. Аммо рақиб  "Пахтакор" эди. Стадион яна тўлди, биронта чипта қолмади. Бир кун  аввал ўринбосарлар учрашувига икки мингдан ортиқ мухлис кирган  эди. Кўпчилик мухлислар биз билан учрашар экан, чипталар нархи  қимматлигидан нолидилар. Бугунда чипталарнинг нархи жойига қараб  10 000 ва 5 000 сўм. Лекин мухлислар тўғри тушунишлари керак,  футбол бу бизнес ва ундан ҳамма ҳам даромад олгиси келади. Лекин  уларнинг бир гапида жон бор, "сервис" йўқ. Шунча пулга чипта  олсакда, стадионда бизга шароит йўқ деганлар кўп бўлди. Қўқондаги  стадион ихчамгина, 8 минг кишини ўз бағрига сиғдира олади.  Ҳақиқатдан ҳам, мухлис учун шароитни яхшилаб қўйиш керак.  Асосий муаммо ҳамма ерда бўлгани каби сув ва хожатхона масаласи  бўлаётган экан. Кўпчилик ўйинга ўз велосипедида келади, уларни  қўриқлаш учун ҳам махсус жой бўлса ёмон бўлмасди деганлар кўп  бўлди. Хуллас ўйинни бошлаймиз.

Дуранг...

"Пахтакор" ўйинни бошланишидан келиб чиқиб қийинчиликсиз ғалаба  қозонамиз деб ўйлади. Учрашувнинг 5-дақиқасида Игорь Сергеев  ҳисобни очди. Бу вазият қанот ҳаками томонидан ўйиндан ташқари  ҳолат деб баҳоланди. Унга қадар Танташев ўз ҳамкасбини эшитмади.  Гол бўлганидан кейингига уни кўрди, Сергеевга пас берилишидан  аввал "Пахтакор" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатилганлиги  сабаб, гол бекор қилиниб, офсайддан аввалги дақиқага қайтилди ва  жарима зарбаси. Бу ерда қанот ҳакам тўғри қарор қилган экан. 

Кўп ўтмай "Пахтакор" гол урди, Носир Отақўзиев эса узоққа бормай  жавоб берди. Кучли шамол икки жамоага қийинчилик туғдирди. 

Танаффус пайтида стадиондаги "CA" ўқувчилари учун фотосессия  уюштирдик. 

Акрамжон Мамадалиев учун кутилмаган совға

Бир кун аввал Абдураҳмон Фозилов билан танаффус пайтида, сўнгги  йилларда "Қўқон-1912" жамоасига яқиндан ёрдам бериб келаётган Акрамжон Мамадалиевни табриклашга келишиб олган эдик. Осиё  чемпионлар лигасининг оригинал тўпини, танаффус чоғида у кишига топширдик. Табиийки 8 минг нафар мухлис қаршисида кутилмаган  совғани қўлга киритишнинг таъми бўлакча бўлади. 




Ҳакам Рустам Толибжонов билан қисқа суҳбат

Иккинчи бўлим арафасида тўп олиб берувчи болаларни суратга олиб қўйишимни сўраб, мураббийи мурожаат қилди. Суратга олиб, ўз жойимга ўтирганимдан сўнг биринчи лига ва ўрибонсарлар чемпионатида ҳакамлик қилиб келаёган қўқонлик, Рустам Толибжонов билан суҳбатлашиб қолдим. У маҳаллий спорт мактабида раҳбар экан, ўз ишлари ҳақида сўзлаб берди, барча вилоятларга бориб ишларни ўрганишимиз кераклиги ҳақидаги хабаримизни ўқиганлигини айтиб, бу нарса кераклигини такидлади. 

Ҳакам нима учун ИККИ олди?

Иккинчи бўлим ҳам биринчи бўлим каби бошланди. "Пахтакор" тажриба, "Қўқон-1912" эса кучли иштиёқ эвазига ўйнади. Шу боис бўлса керак, ўйин бир хил кечди. Станислав Андреев ўз репертуарида ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайт Руслан Матниёзов билан бирга-бир вазиятни кўкка совурди. Ҳудди шундай ҳисоб пайтида Азиз Тўхтабоев ҳам қулай имкониятни бой берган эди. Икки бўлимда ҳам ҳакамларнинг хатолари кўриниб турди. Айниқса Ильгиз Танташев ва қанот ҳаками Баҳодир Қодировни. Қодиров аут кимдан чиқаётганини баъзи вазиятларда нотўғри баҳолади. Бир сафар Махарадзенинг зарбасидани сўнг тўп майдонни тарк этди, бу вазиятда Танташев кутилмаганда бурчак зарбасини кўрсатди. Пенальти эса тўғри белгиланди. Қўшимча вақт бироз кўпайиб кетди, узоғи 5 дақиқа етар эди. Ҳақиқатдан ҳам тўхталишлар бўлди. Ҳисобни тенглаштирувчи гол эса 93-дақиқага тўғри келди. 

Учрашув бошланиши олдиги, кичик эпизодни эслаб ўтсам. "Қўқон-1912" сухандони, Акрамжон ака ва яна икки киши гурунг қлиб турган пайт, ҳакамлар бригадаси чиқиб келаётган эди. Катталар кичикларга, салом бериб, "хорманг"лар деб қўйишди. Тўртта ҳакамдан биронтаси бошини буриб қараб ҳам қўймади, 2 метр юргач учрашув назоратчиси ва айрим мансабдорлар билан қўлларини кўксиларига қўйиб қуюқ-суюқ кўришиб кетишди. Четдан кузатган кишига жуда ҳам ҳунук кўринар экан, жуда... Якунда айнан ўша назоратчи томонидан қўйилган ИККИ баҳога ҳеч ким ҳафа бўлмади.




Аслида уни устидан "Пахтакор" ариза берди, агар "Қўқон-1912" ҳам ўзи учун нотўғри деб билган қарорлари учун ариза бера олганида эди, лекин улар бундай қилиша олмайди, кейинги ўйиндан қўрқишади. Натижада, ким ёмон, сайт. Аслида сайтдаги чиққан хабар деярли кучга эга эмас, аввало клублар раҳбарлари ўзларини ҳимоя қила олишлари керак, шунинг учун улар раҳбарлар.

Бугун ЎФФ томонда учрашув назоратчиси, Александр Поповни кўриб қолдим. Голда ҳақиқатдан ҳам офсайд борлигини ва қанот ҳаками бу ҳолатни тўғри баҳолаганини айтди. Унда нима учун ики баҳо олди деган саволим очиқ қолди, боиси улар ПФЛ регламентига кўра улар бу ҳақда айтмасликлари лозим экан.

Ҳозирча менда шулар, ўйлайманки жорий мавсум "Қўқон-1912" олий лигада ўз ўрнини сақлаб қола олади ва кейинги йил мухлисларини бу йилгидек ҳавотирга солмайди.


Нодирхўжа Юлдашев


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика