Latest news

15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  2 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  1 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  4 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  2 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  22 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  8 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  6

Қўқонда фахрийлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтмоқда News

Қўқонда фахрийлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтмоқда

Қўқон шаҳрида Ўзбекистон футбол ассоцациясининг “Фахрийлар кубоги” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Водий жамоалари ўртасидаги минтақавий босқичда, Фарғона, Андижон ҳамда Қўқон шаҳарларининг фахрий футболчилардан иборат жамоалари иштирок этишяпти.

Кеча мусобақанинг дастлабки ўйини бўлиб ўтди. Майдонга Фарғона ҳамда Андижон жамоалари чиқиб келишди. Учрашувда ўз таркибига яқин ўтмишдаги “Нефтчи” юлдузларини жамлаган Фарғоналиклар 5-1 ҳисобида ғалабага эришдилар. Фарғоналиклар сафида барча голларни Анвар Бердиев киритган бўлса, Андижонликларнинг ягона жавоб голини Рахимжон Қодиров киритди.

Бундан бир неча дақиқалар олдин Қўқондаги “Марказий” стадионида яна бир ўйин бўлиб ўтди. Ўзига хос вилоят “дерби”сида , Қўқон ҳамда Фарғона жамоалари ўзаро баҳслашдилар. Фарғоналиклар таркибида Анвар Бердиев, Шерзод Раимжонов, Баҳром Ҳайдаров, Камол Жўнашев каби барча футбол мухлисларига яхши таниш бўлган футболчилар майдонга тушишди. Қўқонликлар таркибида Маъмур Мансуров, Саид Шокиров, Фарход Мусажонов, Содир Элибоев, Акмал Ортиқов, Аваз Жўрабоев каби Қўқон футболининг ёрқин намоёндалари майдонда ҳаракат қилишди. Шиддатли курашларга бой тарзда ўтган ўйинда 0-0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Эртага мусобақадаги навбатдаги ўйин Қўқон ҳамда андижонлик фахрий футболчилар ўртасида бўлиб ўтади.




Акрамжон Мамадалиев

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика