Latest news

01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  43 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  2 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  4 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   0 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  5 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  3 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5

Қўқонда 4 ёш тоифасида "Ишонч кубоги" ўтказилди News

Қўқонда 4 ёш тоифасида "Ишонч кубоги" ўтказилди

2023 йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги [ПҚ-355-сонли] қарори қабул қилинди.

Ҳукуматнинг мазкур Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойларда бир қатор тадбирлар, мусобақалар ташкил этилмоқда. Ана шундайлардан бири ўзбек футболи ватани Қўқон шаҳрида уюштирилди. Бўлиб ўтган “Ишонч Кубоги 2023” халқаро турнирида Тожикистон Республикаси (Хўжанд вилояти “Бўстон” жамоаси), Тошкент шаҳри, водий вилоятлари ҳамда бошқа минтақалардан ташриф буюрган 2012, 2013, 2014, 2015 ва 2016 йилларда туғилган болалардан иборат жами 24та жамоа ғолиблик учун ўзаро кураш олиб борди. “Аҳмадхон” спорт мажмуасида юқори савияда бўлиб ўтган беллашувларда барча ёш тоифалари бўйича ғолиблар номи аниқланди. Мусобақа ташкилотлари томонидан таъсис қилинган медаллар, дипломлар, эсдалик совғалари совриндорлар ва турнирнинг “энг яхшилари”га тантанали равишда топширилди.

Ёш тоифалари бўйича совриндорлар қуйидагича кўриниш олди: 

"Ишонч Кубоги-2023" 

2015-2016 йиллар

1. "Насаф" филиал

2. "Турон"

3. "Бўстон" (Тожикистон Республикаси)

2014 йиллар

1. "Аҳмадхон"

2. "Бунёдкор"

3. "Навбаҳор Умид"

2013 йиллар

1. "Навбаҳор Умид"

2. "Боғдод"

3. "Аҳмадхон"

2012 йиллар

1. "Аҳмадхон"

2.Тошкент вилояти футбол академияси

3. Фарғона футбол академияси 

3. "Турон"(Яйпан)


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика