Latest news

13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  0 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  4 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  6 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  3

Қўқон шаҳрида янги спорт мажмуаси барпо этилди News

Қўқон шаҳрида янги спорт мажмуаси барпо этилди

Мамлакатимизда спортга бўлган юксак эътибор кўплаб юртдошларимиз руҳлантирмоқда.

Бугунги кунда Республикамизнинг қайси гўшасига борманг, бир-биридан чиройли бўлган спорт мажмуаларини кўриб ҳавасингиз келади.

Ўзбек футболининг ватани бўлмиш – Қўқон шаҳрида қад ростлаган яна бир спорт мажмуаси фикримизга исбот бўла олади. Қўқонлик тадбиркор Шавкат Шарипов ўз маблағлари эвазига 1,5 гектар майдонига эга бўлган  “Аҳмадхон” спорт мажмуасини қуриб битказди. Ушбу мажмуа жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган барча қўлайликларга эга эканлигини айтиш ўринли. Бу ерда ечиниш-кийиниш, ювиниш, дам олиш хоналари мавжуд. Ушбу мажмуа Қўқон шаҳри Фурқат кўчаси Ёшлар боғи ҳудудида жойлашган бўлиб, бу ерда бир вақтнинг ўзида 100 дан ортиқ спортчилар шуғулланиш имкониятига эга. Юқори малакага эга бўлган мураббийлар 30 турдан зиёд спорт турлари бўйича машғулотлар олиб боришади.


Ушбу мажмуа Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги учун ўзига хос совға десак, муболаға бўлмайди.

— Юртимизда спортга бўлган мана шундай эътиборни кўрган ҳар қандай одам илҳомланиб кетиши аниқ, дейди тадбиркор Шакват Шарипов. – Буларнинг барчаси ҳукуматимиз ва шахсан Президентимизнинг тадбиркорларга кўрасатаётган юксак эътибор ва ғамхўрликларнинг меваси дейиш мумкин. Мақсадим Ўзбекистон спортнинг ривожланиши учун ўзимнинг ҳиссамни қўшиш. Умид қиламанки, мажмуамизда шуғуллаётган спортчилардан келажакда жаҳон ва Олимпиада чемпионлари етишиб чиқади.

Яна шуни қўшимча қилиш керакки, мажмуада 20 кишига мўлжалланган меҳмонхона ва овқатланиш учун ҳам шароитлар яратилган.

Аброр ДЕҲҚОНОВ

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика