Latest news

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  3 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  1 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  10 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  28 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Қўқон фахрийлари водийда чемпион бўлишди News

Қўқон фахрийлари водийда чемпион бўлишди

Аввал хабар берганимиздек Қўқонда ,фахрийлар ўртасида ЎФА “Фахрийлар кубоги” мусобақасининг минтақавий турнири бўлиб ўтди.

Кеча турнирнинг сўнги ўйини ўтказилди. Унда Қўқон ҳамда Андижонлик фахрийлар ўзаро баҳслашишди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган беллашувда, қўқонлик фахрийлар йирик, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Қўқонликлар таркибида голларни Акмал Ортиқов, Содир Элибоев (2та), Воҳиджон Умаралиев, Саиджон Шокиров ҳамда Жамшид Матисаевлар киритишди. Андижонликларнинг ягона голини эса Адҳамжон Каримов киритган. Бу ўйиндан сўнг Қўқонлик ҳамда Фарғоналик фахрий футболчилар 4 тадан очко жамғаришди. Андижон фахрийлар жамоаси эса битта ҳам очко қўлга кирита олишмади. Бироқ андижонлик фахрийларнинг мусобақада қатнашганлари ҳам таҳсинга сазовордир. Наманганлик фахрийлар жамоаси турнирда умуман иштирок этишмади.

Мусобақа якунига кўра қўқонлик фахрий футболчилар 1-ўринни қўлга киритишди. Улар фарғоналик фахрийлар жамоаси билан бир хилда очко жамғаришган, бироқ тўплар нисбатига кўра қўқонликлар мусобақа ғолиби бўлишди. Энди қўқонлик фахрий футболчилар жамоаси “Фахрийлар кубоги” мусобақасининг республика босқида иштирок этишади.



Акрамжон Мамадалиев

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика