Latest news

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  3 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  5 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

"Қўқон-1912"нинг аралаш таркиби биринчи лига клуби билан дуранг ўйнади News

"Қўқон-1912"нинг аралаш таркиби биринчи лига клуби билан дуранг ўйнади

Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида “Қўқон-1912” ўринбосарлари ва биринчи лига етакчиси “Цементчи” жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйинда вакилларимиз аралаш таркиб билан ҳаркат қилишди. Аниқроғи, кечаги баҳсда захирадан қолган ўйинчилар навбати билан ва ўринбосарлар таркибидаги футболчилар майдонга тушишди.

Учрашув мухлислар кутганидек шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида қувасойликлар аъзоси Абдул Азиз Юсупов ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинчи ўтган мавсумнинг биринчи қисмини “Қўқон-1912” жамоасида ўтказган. Шунингдек, бугунги учрашувда жамоамизнинг яна бир собиқ аъзоси Маъруф Зокиржонов ва Ойбек Нурбоевлар ҳам қувасойликлар сафида майдонга тушишди.

Учрашувнинг 75-дақиқасида футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Ойбек Рустамов ўйин якунланишига 15-дақиқа қолганида “Цементчи” дарвозасини аниқ нишонга олди.

Баҳсда шу ҳисобда якунига етди.



Назорат учрашуви
“Қўқон-1912” – “Цементчи” – 1:1
Бош ҳакам: Қ. Собиров.
Голлар:
Ойбек Рустамов 75. - Абдул Азиз Юсупов 12.
 “Қўқон-1912”: И. Абдуллаев, Н. Отақўзиев, И. Раҳимов, О. Рустамов, А. Маматхўжаев, А. Раҳмонов, М. Раҳимов, И. Маликжонов, И.Охунжонов, Д. Мелиқўзиев, М. Содикжонов.
“Цементчи”: Ф. Турдалиев, М. Зокиржонов, Р. Мелибоев, О. Нурбоев, О. Аҳмаджонов, А. Раҳимов, А. Юсупов, С. Эрмаматов, Ж. Қобулов, Ш. Абдураҳимов, Д. Маматов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика