Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  14 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4

"Қўқон-1912"дан байрам тилаклари News

"Қўқон-1912"дан байрам тилаклари

"Қўқон-1912" бош мураббийи ва етакчи футболчилари Янги йил байрами муносабати билан барчани табриклашди.

Мурод Холмуҳаммедов: Барча ўзбекистонлик футбол мухлисларини кириб келаётган янги йил билан чин қалбимдан табриклайман. Қўқонлик мухлисларимизга эса алоҳида табрикларим бор. Уларга янги йилда энг аввало соғлик тилайман. Барчаларингизни оилангизда яхши кунлар, хурсандчиликлар кўп бўлсин. Келаётган янги йил Қўқон футболи учун баракали келсин. Биз сизларни яхши кўрамиз. Келгуси мавсумда кўплаб ғалабали онларни бирга нишонлаш насиб қилсин. Янги йилингиз муборак бўлсин!!!


Қувондиқ Рўзиев: Барча юртдошларимизни, шу жумладан Қўқонлик мухлисларимизни кириб келаётган янги, 2020 йил билан табриклайман! Янги йил барчаларини оилаларига хурсандчилик олиб келсин. 2019 йилда эриша олмаган барча яхши ниятларига келаётган йилда эришиш насиб қилсин. "Қўқон-1912" жамоаси билан бирга кўплаб ютуқларга эришиб, мухлисларимизни хурсанд қилиш бизга насиб қилсин. Янги йил барчангизга муборак бўлсин!!!


Бахтиёр Ашурматов: Барча юртдошларимизни кириб келаётган янги 2020 йил билан чин юракдан табриклайман ! Янги йилда юртимизда тинчлик барқарор бўлсин, байрамлар кўп бўлсин. Худо хохласа янги йилда Ўзбекистон спортчилари юксак натижаларни кўрсатишсин. Илоҳим Олимпия терма жамоамиз январ ойида бўладиган Осиё чемпионатида чиройли ўйин кўрсатиб юртимизга ғалаба билан, ёруғ юз билан қайтишсин. "Қўқон-1912" жамоасида юксак мақсадларни кўзлаб иш бошладик. Худо хохласа Қўқон халқини чиройли ўйинлар билан хурсанд қилиш бизларга насиб қилсин. Жамоамиз билан янги йилда сизларнинг қўллаб-қувватлашларингдан умидвормиз. Барча мухлисларимизнинг оилаларида ҳар куни хурсандчилик кунлар бўлсин. Барча юртдошларимизни, Қўқон аҳлини кириб келаётган янги йил билан яна бир бор табриклайман. Мухлисларимиз бахтимизга доимо соғ ва саломат булишсин!

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика