Latest news

12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  1 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  6 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  1 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  3 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  16 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  9 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  4

"Қўқон-1912"да ўйнашни истайсизми? News

"Қўқон-1912"да ўйнашни истайсизми?

Ўзбекистонда футбол биринчи бўлиб Қўқонда ташкил топганини ўқувчиларимиз яхши билишса керак.
Гарчи шундай бўлсада, бугунги кунда Қўқондан олий лигада жамоа йўқлиги кишини бироз таажжубга солади. Лекин бу вақтинчалик холат эканлигини ишонч билан айтса бўлади. Боиси "Қўқон-1912" яқин йиллар ичида яна кучлилар сафига чиқади. Бундай дейишимизнинг сабаби эса клуб тепасига келган фидоий раҳбарлар аввало инфратузилмани яхшилаб боришга эришмоқда. Шахсан ўзим клуб вице-президенти билан бир неча бор мулоқотда бўлиб, истиқболли режалар устида иш олиб борилаётганига амин бўлдим.

Жамоа элитага шунчаки чиқиб, учрашувларни расмиятчилик учун ўтказмоқчи эмас! "Қўқон-1912" раҳбариятининг айтишича, аввало пойдеворни мустаҳкамлаб, кейингина олий лигага чиқилади. Бу узоғи билан бир йилни ўз ичига оладиган кўринади.

Жамоа мутасаддилари болалар футболига ҳам катта эътибор қаратмоқда. Шунинг учун улар истеъдодли ёшларни саралаб олиш ва уларни кейинчалик махсус режа асосида шуғуллантириб боришни ўйлаб турибди. Шу мақсад йўлида "Қўқон-1912" жамоаси 20 декабардан то 25 декабрга қадар 1995-96-97-98 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида Сиз "Қўқон-1912" жамоасида ўйнашни истайсизми? шиори остида футбол мусобақасини ташкил этмоқда. Бизга маълум бўлишича, турнир Қўқон шаҳридаги "Кимёгар" стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Айнан ушбу 5 кунлик турнир давомида масъул мураббийлар ўз қарашларига мос тушган йигитларни танлаб олади. Бундан кўриниб турибдики, "Қўқон-1912" аввало ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратишни ўз олдига устувор вазифа қилиб қўйган. Билсангиз керак, Қўқондан ўз вақтида таниқли номлар ва жоиз бўлса юлдуз футболчилар етишиб чиққан. Унинг давомли бўлиши кўпинча раҳбариятга боғлиқ. Буни яхши тушуниб турган Қўқон футболи мутасаддилари болалар футболига катта эътибор қаратмоқда.

Демак, Сиз "Қўқон-1912"да ўйнашни истайсизми? у холда шошилинг.

Бу ҳақда кейинроқ яна батафсил маълумот берамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика