Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  6 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

"Қўқон-1912": Ёшларимиз Қаршидан бир очко билан қайтишди News

"Қўқон-1912": Ёшларимиз Қаршидан бир очко билан қайтишди

Бугун “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарлари бешинчи тур учрашувини ўтказишди.

Муҳиддин Абдувалиев шогирдлари бу сафар Қаршида “Насаф” меҳмони бўлишди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Мазкур учрашувда Муҳиддин Абдувалиев асосий таркибда бироз ўзгартириш киритди. Масалан, дарвозани қўриқлаш Ғайрат Ҳасановга ишониб топирилди. Тажрибали посбон эса ўзига билдирилган ишончларни тўлиқ оқлади. Ўйиндаги ҳисобни мезбонлар очишди.

Голдан кейин ўзларига келиб улгурган вакилларимиз биринчи бўлим якунланиши арафасида мувозанатни тиклашди. 44-дақиқада Авазхон Маматхўжаев индивидуал маҳорати эвазига рақиб футболчиларини алдаб ўтиб, жуда чиройли зарба билан мезбонлар дарвозасини ишғол этди. Авазхоннинг тахминан 24-25 метрлардан берган зарбасини “Насаф” посбони қайтара олмади.

Жамоалар таннафусга шу ҳисоб билан чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда ҳам ҳар икки жамоа вакилларида дарвозани ишғол этиш учун бир қатор вазиятлар вужудга келди. Хусусан, Муҳаммаданас Ҳасанов жамоамизга ғалаба келтирган тўпни киритиши мумкин эди. Аммо унинг зарбаси дарвоза устунига тегди. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида яна ўша Муҳаммаданас Ҳасанов қулай имкониятдан фойдалана олмади. Шу тариқа ўринбосарларимиз Қарши сафаридан бир очко билан қайтадиган бўлишди.

Бугунги ўйиндан сўнг ўринбосарларимиз ҳисобидаги очколар сони 8 тага етди. Ёшларимиз ҳозирча 4-ўринга кўтарилишди.


Ёшлар лигаси
5-тур
“Насаф” – “Қўқон-1912” – 1:1 (1:1)
Хакамлар:
Д. Жалимов, Ф. Усмонов, З. Элибоев.

“Насаф”: 30. Умиджон Эргашев 6. Сирожиддин Қўзиев 7. Акбар Муродов 9. Дилшод Хушбаков 14. Достонбек Бердиқулов 18. Сирожиддин Еттибоев 19. Наврўз Иззатиллаев 22. Ислом Кенжабоев 41. Нажмиддин Нормуродов 43. Тимур Файзуллаев.
Захира: 12. Музаффар Шарипов 4. Акмал Олимов 20. А. Мозговой 23. Самандар Шукруллаев 28. Сардор Саъдуллаев 34. Илҳом Алижонов 38. Жаҳонгир Қурбонбоев.

“Қўқон-1912” : 21. Ғайрат Ҳасанов. 27. Исмоил Охунжонов 4. Аслиддин Соипов 26.Ойбек Рустамов 15.Маъруф Зокиржонов 14.Авазхон Маматхўжаев 5. Иброҳим Ғофуров  88. Муҳаммаданас Ҳасанов  22. Орифжон Мамажонов  91. Абдуқаҳҳор Ўктамов  10. Достон Мелиқўзиев
Захирада : 30. Ислом Абдуллаев  6. Дилшод Баратов 17. Азизхон Ибрагимов, 7. Иброҳим Усмонов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика