Latest news

14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  2 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  61 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   17 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  25 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  13

"Қўқон-1912": Ёшларимиз Ҳоким кубогини ғалаба билан бошлашди News

"Қўқон-1912": Ёшларимиз Ҳоким кубогини ғалаба билан бошлашди

Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги "Қўқон-1912" ёшлар жамоаси "Фарғона вилояти Ҳокими кубоги" мусобақасининг илк турида ғалаба қозонишди.

“Цементчи-2”га қарши учрашувни вакилларимиз жанговор таркибда бошлашди. Шу боис илк дақиқалардан рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар вужудга келди. Қувасойликлар ҳам аҳён-аҳёнда ҳужумга ўтиб туришди.

25-дақиқага келиб, ёшларимиз ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Дилшод Баратов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Унинг боши билан берган биринчи зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтганди. Иккинчи зарба голга айланди. 33-дақиқада вакилларимизда ҳисобни ошириш учун қулай имконият вужудга келганди. Аммо Дилшод Баратов жарима майдончаси ичида тўпни тўхтатишда хатоликка йўл қўйди. Биринчи тайм шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам ёшларимизнинг устунлиги остида бошланди. 63-дақиқда Аброр Равҳмоновда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун яхши имконият вужудга келди. Бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. Иккинчи бўлимнинг ярми ўтиб бораётган вазиятда Жавоҳир Тўлашев ҳисобни тенглаштирди. Бўлим якунланиши арафасида захирадан майдонга тушган Дониёр Тўлашев жамоамизга ғалаба келтирган тўпга муаллифлик қилди.

Шу тариқа ўринбосарларимиз мусобақани ғалаба билан бошлашди.


“Ҳоким Кубоги-2017”
“Д” гуруҳи
1-тур
“Цементчи-2” – “Қўқон-1912-2” 1:2 (0:1)
Голлар
: Тўлашев-70. – Баратов-25, Тўлашев-90.

"Цементчи-2": 1. А. Бурҳонов, 4. А. Мирҳомидов, 5. И. Ваҳобов, 7. Н. Аъзамов, 8. Ж. Тўлашев, 11. И. Анваров, 13. Ф. Жалилов,  18. Ж. Қурбонов,  19. Н. Қурбонов, 20. М. Дадахонов, 22. Б. Исмоилов.
Захира: А. Султонов,  2. Шаҳбоз Ғаниев, 27. Д. Маҳмудов, 9. О. Солижонов, 6.  А. Қобилов,10. Ш. Усмонов. 15. Ш.  Бойқўзиев

"Қўқон-1912-2": 20. И. Абдуллаев, 6. И. Мухторов, 8. И. Маликжонов, 10. А. Раҳмонов, 14. С. Исақов, 15. М. Зокиржонов, 17. И. Каримов, 19. Ш. Холматов, 21. Д. Мелиқўзиев, 25. Д. Баратов, 27. И. Охунжонов.
Захира: 1. М. Собиров, 4. М. Раҳимов, 5. Д. Тўлашев, 2. Р. Исақов, 11. А. Ўктамов, 22. И. Аҳмаджонов, 26. И. Усмонов.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика