Latest news

17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  0 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  1 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  6 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  6 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1

"Қўқон-1912" янги йилдаги илк йиғинини бошлади News

"Қўқон-1912" янги йилдаги илк йиғинини бошлади

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси футболчилари бугун Қўқон шаҳрида ўзларининг янги йилдаги дастлабки ўқув-йиғин машғулотларини бошлашди.

"Қўқондаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтган бугунги машғулотларда жами 20 нафар футболчилар иштирок этишди. 

Дарвозабонларимиз илк кундан тўлиқ таркибда шуғулланишди. Хуршид Хўжаев, Музаффар Абдуллаев ва Ислом Абдуллаев янги йилнинг дастлабки кунлариданоқ яхши спорт формасида эканликлари кўриниб турди. 

Мураббийлар штаби ўтган йилги таркибнинг асосий қисмини сақлаб қолиш ҳамда айрим чизиқларга янги футболчиларни жалб қилишни мақсад қилишган. Бугунги машғулотларда жамоа таркибига янги қўшилган Билолхон Тошмирзаев ҳам иштирок этди. Шунингдек ёшлар таркибидан ҳам бир нечта иқтидорли футболчилар асосий жамоа машғулотларига жалб қилинган. Узрли сабабларга кўра бугунги машғулотларга етиб кела олмаган Мўмин Мелиев, Ойбек Рустамов эртага бўладиган машғулотларга қўшилишади.

Таркибга янги футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда. Мураббийлар штаби бир нечта янги номларни жамоа кўригига таклиф қилишган. Биз уларни йиғин давомида сизларга таништириб борамиз. Жамоа етакчилари Мурод Холмуҳаммедов ва Александр Мерзляков машғулотларга бироз кейинроқ келиш учун мураббийлар штабидан рухсат олишган. Эртадан машғулотлар икки маҳалдан бўлиб ўтади. Дастлабки йиғинда асосан, футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилашга қаратилган машғулотларга кўпроқ урғу берилади", – дейилади "Қўқон-1912" матбуот хизмати берган хабарда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика