Latest news

15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  1 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  1 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  21 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  3 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4

"Қўқон-1912" янги мавсум олдидан Туркияда йиғин ўтказади News

"Қўқон-1912" янги мавсум олдидан Туркияда йиғин ўтказади

Келаси йил яна олий лигада иштирокини давом эттирадиган қўқонликлар янги мавсумга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўришни мақсад қилган.
Бош мураббий Рустам Абдуллаев янги мавсумга тайёргарлик режасини тузиб чиқди. Унга кўра жамоа тўрт босқичдан иборат йиғинни ўтайди.

Яъни футболчилар узоқ давом этган таътилдан 20 декабрь куни қайтади. Қўқонда ўтадиган илк босқич йиғинида ўйинчиларнинг тикланиш жараёнига эътибор қаратилади.

Янги йил байрами муносабати билан футболчиларга 29 декабрь куни қисқа муддатди дам берилади.

4 январдан эса йиғиннинг иккинчи босқичи старт олади. Режага кўра жамоа 25 январга қадар ўз қароргоҳида шуғулланади. Шундан сўнг яна футболчиларга бироз дам бериб, 27 январдан йиғин Тошкентга кўчади. Пойтахтда 11 февралга қадар машғулот ўтказиш кўзда тутилган.

Дарвоқе, қўқонликлар янги мавсум олдидан тайёргарлик жараёнида хорижга чиқишни ҳам режалаштирган. Унга кўра февралнинг 15 санасидан то 24 санасига қадар Туркияда йиғин ўтказилади.

Хориждан қайтиб келгингач, футболчиларга яна дам бериб, 27 февралдан Қўқонда чемпионат стартига қадар шуғулланиш режадан ўрин олган.

Табиийки ушбу йиғинлар давомида "Қўқон-1912" синов-назорат учрашувларида ҳам майдонга тушади. Бош мураббий футболчиларни айнан учрашувлар орқали ҳам кўрикдан ўтказишни мақсад қилган. Лекин ҳозирча спарринг жамоаларнинг номи маълум эмас. Бу ҳақда кейинроқ яна хабар берамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика