Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  4 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

"Қўқон-1912": Янги футболчилар таништирилди News

"Қўқон-1912": Янги футболчилар таништирилди

Tags :  Қўқон-1912
Кеча Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда “Қўқон-1912” жамоасининг янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларни кенг оммага таништириш маросими ўтказилди.

Ушбу тадбирда жамоа раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва бир қатор мухлислар иштирок этишди.

Маросим аввалида “Қўқон-1912” жамоаси вице-президенти Бахтиёржон Толипов сўзга чиқиб қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

– Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари. Навбатдаги футбол мавсуми бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. 5 март куни айнан мана шу стадионда 1-тур учрашуви бўлиб ўтади.

Ўтган мавсум биз учун қониқарли якун топди, дейишим мумкин. Ҳар ҳолда, узоқ йиллик танаффусдан кейин Олий лигага қайтиб, чемпионатни 12-ўринда тугатишга муваффақ бўлдик. Бу албатта дебют мавсум учун яхши натижа саналади.

Хабарингиз бор, бизнинг беш йиллик дастуримиз бор. Бунга кўра, 2019 йилги мавсумда “Қўқон-1912” футбол клуби Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этишни мақсад қилган. Бунинг учун бугундан пойдеворни мустаҳкам қуриб боришимиз лозим. Шунинг учун ўтган йили жамоамизга ёшлар билан ишлашни яхши кўрадиган тажрибали мураббийи Мурод Исмоиловни таклиф этдик. Шунингдек, таркибда ҳам бир қатор ўзгаришлар юз берди. Жамоадан кетган футболчилар билан бир қаторда янги келган ўйинчилар ҳам бор. Селекция жараёнида асосан ёш футболчиларга эътибор қаратилди.

Бугун янги мавсум олдидан сафимизга келиб қўшилган футболчиларни кенг оммага таништириб ўтамиз.

Ўтган йилги мухлисларимиз ҳар доим бизни қўллаб-қувватлаб келишди. Бунинг учун уларга миннадорчилик изҳор этамиз. Ўйлаймизки, бу йил ҳам улар бизни ёлғизлатиб қўйишмайди.

Шундан кейин жамоамиз сафига келиб қўшилган янги футболчилар: Ғайрат Ҳасанов, Отабек Зокиров, Достон Турсунов, Алишер Зиявуддинов, Миржалол Қурбонов, Абдуллох Олимов, Наврўз Алимов, Сардор Қаҳҳоров, Абдул Азиз Юсупов ва Азизхон Ибрагимовлар кенг оммага расман таништирилди ва уларга тантанали тарзда исмлари туширилган футболкалар топширилди.

Ким қайси рақамда тўп суради: Миржалол Қурбонов – 4, Отабек Зокиров – 7, Наврўз Алимов – 11, Азизхон Ибрагимов – 18, Сардор Қаҳорров – 19, Достон Турсунов – 20, Ғайрат Ҳасанов – 21, Алишер Зиявуддинов – 25, Абдуллох Олимов – 28, Абдул Азиз Юсупов – 33.

Янги футболчилар таништириб бўлингач, бу йилги баҳсларда иштирок этиши мумкин бўлган, аниқроғи, ПФЛ томонидан рўйхатдан ўтган барча футболчилар мухлисларга тантиштириб ўтилди.

Шунингдек, ушбу мавсумда жамоамиз мураббийлар штабида ҳам катта ўзгаришлар содир бўлди. Ўтган йили ўринбосарларимизни бошқарган Муҳсин Низомиддинов ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлади. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий лавозимини тажрибали мутахассис Сергей Ковшов эгаллади. Ёшлар билан ишлашда катта тажрибага эга бўлган мутахассис Мақсуд Умаров ҳам эндиликда жамоамизда фаолият олиб боради. Ўринбосарлар таркибини эса Қўқон футболида ўзига хос ном қолдирган Муҳиддин Абдувалиев бошқариб боради. Унга яна бир собиқ футболчи Раҳматулло Иноғомов ёрдам беради. Ушбу мураббийлар ҳам мухлисларга таништирилди.

Тадбирнинг яна бир қисми мухлислар билан савол-жавоб тарзида ўтди. Унда стадионга ташриф буюрган кўп сонли ишқибозлар клуб раҳбариятига ўзини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этишди.

Маросим сўнггида футболчилар эсдалик учун суратга тушишди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика