Latest news

22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  9 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  11

"Қўқон-1912" Хитой жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин News

"Қўқон-1912" Хитой жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Бугун Хитойнинг Куйтун шаҳридан келган йирик сармоядорлар "Қўқон-1912" офисида бўлди.

"Жамоамизнинг катта тарихга эга бўлганидан хабар топган инвесторлар "Қўқон-1912" футбол клуби тарихига катта қизиқиш билдирди. Меҳмонларни жамоамиз раҳбарияти илиқ кутиб олди ва уларга жамоамизнинг тарихи ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди. Инвесторлар ва "Қўқон-1912" жамоаси вице-президенти Акрамжон Мамадалиев ўртасида қизғин суҳбат бўлиб ўтди.



Хитойлик меҳмонлар "Қўқон-1912" жамоасини Куйтун шаҳридаги маҳаллий жамоа билан ўртоқлик учрашувига таклиф қилишди. Агар "Қўқон-1912" жамоаси бу таклифга рози бўладиган бўлса, кутиб олиш ва меҳмонхона харажатларни хитойликлар ўз бўйниларига олишларини ҳам таъкидлашди. Бу таклифга жавобан эса жамоамиз раҳбарияти чемпионат вақтида бўладиган танаффусда Хитойга бориб, ўртоқлик учрашувида майдонга тушишга розилик беришди. Бу масала бўйича кейинчалик яна бир бор суҳбатлашишга келишиб олинди. Учрашув сўнгида инвесторларга эсдалик совғалари тақдим этилди.



Шунингдек, жамоамиз раҳбари  Қўқон шаҳри ҳокими Маъруфжон Азамович Усмонов қабулида бўлди. Қабул давомида ҳокимимиз жамоа аъзоларини "Фаргона вилояти ҳокими кубоги" турниридаги галаба билан табриклади ҳамда жамоамизни ҳар томонлама қўллаб-қуватлашга тайёр эканликларини билдирди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика