Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  1 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  5

"Қўқон-1912" Тошкентда машғулотларни бошлади. Йиғинга Осиё чемпиони қўшилди News

"Қўқон-1912" Тошкентда машғулотларни бошлади. Йиғинга Осиё чемпиони қўшилди

"Қўқон-1912" жамоаси 2020 йилнинг дастлабки ўқув-йиғин машғулотларини Тошкент шаҳрида ўтказмоқда.

Кеча жамоа аъзолари дастлабки машғулотларни ўтказишган эди. Бугун эса Бахтиёр Ашурматов шогирдлари икки маҳал машғулотларда иштирок этишди. Машғулотлар "Пахтакор" академиясига қарашли сунъий қопламали майдонда ҳамда "Бунёдкор" академиясининг табиий майдонларида бўлиб ўтмоқда.

"Шунқорлар"нинг бугунги машғулотларига янги футболчилар келиб қўшилган. Барча мухлисларимизга яхши таниш бўлган ҳужумчи, Осиё чемпиони Андрей Сидоров ҳамда ярим ҳимоячи Собит Синдаров Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасидан келиб қўшилишган. Ҳозирча бу футболчилар жамоа кўригида бўлиб туришибди. Шунингдек ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси таркибида ўтказган Муҳаммаданас Ҳасанов ҳам ижара муддати якунига етгач, жамоа таркибига қайтиб келган.

"Қўқон-1912" жамоаси 9 январь куни Душанбенинг "Истиқлол" клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши ҳақида хабар берган эдик. Яна иккита ўртоқлик ўйинлари учун спарринг рақиблар билан келишувга эришилди. Бу ҳақида кейинги хабарларимизда батафсил маълумот берамиз", - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Маълумот учун, Андрей Сидоров ўтган мавсум "Бухоро" сафида 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика