"Қўқон-1912": Тайёргарлик режасида ўзгариш
04 jun 2017 08:32
News
"Қўқон-1912": Тайёргарлик режасида ўзгариш
"Қўқон-1912" тайёргарлик режасига бироз ўзгартириш киритилди.
Футболчилар қисқа таътилдан бугун 4 июнь куни қайтадиган бўлдилар. Жамоа бугун куннинг иккинчи ярмида Чирчиқ шаҳрида навбатдаги баҳсларга тайёргарликни бошлашади.
Режага кўра, йиғин давомида битта ўртоқлик учрашуви ўтказиш кўзда тутилган. Бу ўйин қайси жамоа билан ва қачон ўтказилиши ҳақида сизларга қўшимча равишда хабар берамиз. Чирчиқда ўтадиган ўқув-йиғин машғулотларида терма жамоа йиғинига чақирилган Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳамда Жавоҳир Сидиқовлар иштирок этишмайди. "Қўқон-1912"нинг сербиялик ҳужумчиси Филип Райевацнинг саломатлиги айни вақтда анча яхшиланган. Райевац Чирчиқ шаҳрида жамоамиз билан бирга бўлади.
Link :
Source : kokand1912.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments