Latest news

17:26Суперлига. "Хоразм" - "Шўртан" (матнли трансляция)  4 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  0 17:00"Хетафе" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  0 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  2 16:05Итсуки Урата: "Нефтчи" билан ўйин энди тарих, биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз"  0 15:55"Ливерпуль" Нуньесга ўринбосар бўладиган футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 15:25Тошкентда "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида тўртта тўп киритилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:21Зоран Марушич: "Насаф"даги чемпионликни "Нефтчи" билан такрорлашни истайман"  3 15:13ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди  33 15:01Одил Ҳамробеков: "Бунёдкор" қайси ўринни эгаллайди? Жадвалга кузда қараймиз"  0 14:40Эшитдик-да! Тез орада Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари 10 та камерада тасвирга олинади  14 14:31Кими Мерк янги клуби билан шартнома имзолади  0 14:02Элит ОЧЛ. Нимчорак финалнинг дастлабки баҳслари учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Пахтакор" ўйинчиси ҳам ўрин олди  8 13:47МЮ мухлислари "Арсенал" билан ўйин олдидан норозилик намойиши ўтказади  2 13:22"Барса" Кундега қўшимча равишда ўнг қанот ҳимоячиси қидирмоқда. Клуб француздан мамнун, аммо кўп сонли ўйинлар фонида позицияни мустаҳкамламоқчи  5

"Қўқон-1912" стадиони ёритқичлари янгиланади News

"Қўқон-1912" стадиони ёритқичлари янгиланади

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Ўтган мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаганимизнинг сабабларидан бири сифатида "Қўқон-1912" жамоасининг ўз уй ўйинларини Қўқондаги "Марказий" стадионида ўтказа олмаганлиги деб ёзган эдик.

Албатта, Яйпандаги "Ўзбекистон" стадиони ходимлари жамоамиз аъзолари учун барча шароитларни яратиб беришган бўлса-да (бунинг учун уларга чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз) барибир ўз майдонингдаги ўтказган ўйин бошқача бўлади. Айтишади-ку ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради, деб. Агар жамоамиз ўз ўйинларини Қўқонда ўтказганида, ҳар бир ўйинда мухлисларимизнинг кўпроқ далдаси ва қўллаб-қувватлашларига эга бўлардик.



Қўқондаги "Марказий" стадионига ЎзПФЛ томонидан ёритқичлар талабга жавоб бермаганлиги сабабли тақиқ қўйилган эди. Жамоамиз ўтган йил бошида Польша давлатининг "Philips" компанияси ёритқичларини ўрнатиш бўйича дилер компания билан шартнома имзолаган ва бунинг учун маълум миқдорда пул ҳам тўланган ҳамда ёритқичларнинг бир қисми Қўқонга етиб келган ҳам эди. Бироқ кейинчалик юзага келган молиявий муаммолар сабабли келишилган сумманинг қолган қисмини тўлай олмадик ва ёритқичларнинг қолган қисмлари ҳам бизга етиб келмади.

Жамоамиз раҳбарияти келгуси мавсумга стадионни барча талабларга жавоб бера оладиган ҳолатга келтириш учун аллақачон амалий ишларни бошлаб юборишган. Биринчи навбатда, стадион ёритқичлари масаласи билан шуғулланган раҳбарларимиз аввалги компания билан шартномани бекор қилди ҳамда Литва давлатининг ЗАО "Транзито паслаугу центрас" компанияси билан янгитдан келишувга эришдилар. Бу компания ҳам "Philips"нинг расмий дилери ҳисобланади. Олиб борилган музокаралар натижасида Қўқонга етиб келган "Philips" ёритқичларига яна қўшимча энг сўнгги русумдаги ёритқичлар ва бутловчи қисмлар келтирилади ва "Марказий" ўйингоҳи ПФЛ талаб қилган ёруғлик люксига эга бўлади. Кеча юқоридаги компания ҳисоб рақамига келишилган миқдордаги пул маблағлари тўлиғича ўтказиб берилди. Энди Литва компанияси декабр ойи ичида, узоғи билан январь ойида ёритқичларни Қўқонга етказиб бериш масаласини ҳал қилади ҳамда янги йилнинг январь ойида "Марказий" стадионида ёритқичларни ўрнатиш ишлари олиб борилади. 

Қолаверса, стадионимиз чимини янги мавсумгача футбол ўйнаш учун идеал ҳолатга келтириш, майдон чимига мутахассислар билан маслаҳат қилган ҳолда ишлов бериш бўйича ҳам ишлар шу кунларда бошланади. Хуллас, келгуси мавсумни мухлисларимиз қаршисида ва барча талабларга жавоб берадиган чиройли стадионда ўтказамиз", – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" ўтган мавсумни 13-ўринда тугатди ва энди кейинги мавсумни Про лигада ўтказади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика