Latest news

08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  0 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  1 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  4 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  7 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0

"Қўқон-1912": Седько ва Аргун кўрикда News

"Қўқон-1912": Седько ва Аргун кўрикда

Маълум муддатлик танаффусдан сўнг навбатдаги йиғинни яна пойтахтда давом эттираётган “Қўқон-1912” жамоаси янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўрмоқда.
Мураббийлар штаби бугунги кунга келиб, асосий таркиб ўзагини деярли аниқлаб бўлди. Эндиликда асосий эътибор ўйин услубни шакллантиришга қаратилади. Шунингдек таркибни кучайтириши мумкин бўлган айрим ўйинчилар билан музокаралар давом этмоқда. Айтиш лозимки, бу сафарги йиғин давомида ҳам пойтахтдаги муҳташам “Ўзбекистон” меҳмонхонаси жамоамизнинг вақтинчалик қароргоҳи вазифасини ўтаб бермоқда.

Пайшанба куни жамоамиз ўзининг навбатдаги синов-назорат учрашувини ўтказди. “Сўғдиёна”га қарши кечган баҳсда кўрикда бўлиб турган россиялик Владимир Аргун рақиб дарвозасини ишғол этиб, “Қўқон-1912”га ғалаба келтирди.  

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, ўтган мавсум “Махтаорол”да ўйнаган 28 ёшли дарвозабон Руслан Матниёзов эндиликда жамоамиз аъзоси ҳисобланади.

Шунингдек ҳимоячи Илья Ильин ҳам мавсумни “Қўқон-1912” таркибида бошлайдиган бўлди. Бунгача “Машъал”, “Қизилқум” ва “Бухоро” каби жамоаларда ўйнаган 30 ёшли футболчи билан ҳам шартнома имзоланди.

 Ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида икки нафар футболчи кўрикка таклиф этилган. Булар асли ўзбекистонлик бўлиб, лекин охирги йилларда қўшни Қозоғистон чемпионатида фаолият олиб бораётган Эрнест Седько ва россиялик Владимир Аргун. Седько ҳақида тўхталадиган бўлсак, 1987 йили туғилган футболчи мамлакатимизда бунгача “Қурувчи” (1-лига), “Кимёгар” ва “Қизилқум” сингари жамоаларда ўйнаган. 2013 йили “Махтаорол”да харакат қилган футболчи кейинги мавсумни биринчи лига аъзоси  “Астана-1964”да ўтказди. Ёдингизда бўлса Эрнест мавсумлар оралиғида маълум муддат “Андижон” йиғинида ҳам бўлиб қайтганди.

Бу йил 24 ёшни қарши оладиган Владимир Аргун ҳам ҳужум чизиғида харакат қилади. Россиялик футболчи бунгача Краснодарнинг "Афипс" клубида ўйнаб келаётганди.

Ҳозирча бу футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда. Агарда уларнинг харакатлари мураббийларга маъқул келса, шартнома имзоланади. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика