Latest news

16:22Аббос Файзуллаев Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин  9 15:55Ўзбекистонлик ҳакамлар Индонезияда Президент Кубоги финалида ишлайди  0 15:32Саратонни енгган "Атлетик" футболчиси допинг туфайли дисквалификация қилинди  0 15:05ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда  5 14:48Алвес ЦСКА футболчисига айланди. Унга 7-рақам берилди  4 14:30"Реал" футболчисини Ла Лига клубига сотади  0 14:06"Марадона билан бир неча маротаба тўқнаш келганман. Даражаси сезилиб турарди". Сречко Катанец билан суҳбатнинг сўнгги ва энг қизиқарли қисми!  5 13:37Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"  6 13:09"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди  1 12:46Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда  14 12:25Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"  5 11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  9 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  5 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  15

“Қўқон-1912”: Расмий сайтда техник носозлик News

“Қўқон-1912”: Расмий сайтда техник носозлик

Маълумки жамоамиз бу йилдан яна олий лигада иштирок эта бошлади.

Шунга муносиб равишда раҳбарият ва матбуот хизмати бўлими клубнинг расмий сайтини янгича дизайнда қилиш борасида келишиб олди ва бу борада мутахассислар билан музокара ўтказиб, расмий келишувга эришилди. 

Ўтган йили фаолият юритган расмий сайтимизда эса хостинг билан боғлиқ муаммо юзага келган. Бунинг учун жамоамизнинг чинакам мухлисларидан узур сўраймиз ва муаммони яқин орада бартараф этилишини таъкидлаймиз. 

“Қўқон-1912” ФК раҳбарияти яқинда “championat.asia” билан ҳамкорлик қилиш борасида келишувга эришди. Ўзбекистонда ўз ўрнига эга бўлиб улгурган “CA”да жамоамизга оид турли янгиликлар бериб борилади.

Гарчи жамоамизнинг расмий веб сайти вақтинча фаолият юритмаётган бўлсада, бу клуб матбуот хизматининг ишламаяпти дегани эмас.

 Шу ўринда“Қўқон-1912” матбуот хизмати яна шуни маълум қиладики, жамоамизга оид ҳамда клубнинг уй ва сафардаги ўйинларидан турли хабар ва янгиликлар “twitter/fckokand1912”, “facebook/FC Qo’qon” ҳамда “Instagram/fckokand1912” даги расмий саҳифаларимизда бериб борилмоқда. 

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳиларимизни кузатиб боринг ва клубимизга оид энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг.

Футбол энг аввало мухлислар учун! “Қўқон-1912” футбол клуби ҳам ашаддий ишқибозларини доимо қадрлайди ва уларнинг қўллаб-қувватлаб туриши жуда муҳим эканлигини ҳис этади.


“Қўқон-1912” матбуот хизмати.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика