Latest news

22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  21 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  6 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  15 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  122 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6

“Қўқон-1912” – “Пахтакор” превью News

“Қўқон-1912” – “Пахтакор” превью

Шанба куни “Қўқон-1912” жамоаси Олий лига 9-тур доирасида ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади. Ушбу ўйинга доир статистик маълумотлар билан танишинг.


Ўзаро ўйинлар

“Пахтакор” ва “Қўқон-1912” олий лигада шу кунга қадар 22 марта тўқнаш келишган. Тошкент клуби 13 марта ғолиб бўлган, 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар ҳисобида 5 та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда – 64:34. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 43, “Қўқон-1912” 19 очкони  қўлга киритган.

Ўтган йил иккинчи даврда Қўқонда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Қўқонда ўтган сўнгги олти учрашув:

08.08.2016 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:1
05.07.2015 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 2:2
02.11.2003 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 3:2
04.06.2002 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:3
21.05.2000 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 2:1
13.04.1999 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 3:2
 
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг Қўқонда ўтган ўйинларида жамоамиз 4 бор зафар қучган. Тўртта баҳсда ғолиб номини аниқлашнинг имкони бўлмаган. Қўқонда ўтган охирги 8 та ўйинда камида 3 тадан гол урилган.
 
Ўйин ҳакамлари
6 май куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашувини Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлишди.

Эслатиб ўтиш жоизки, ушбу ҳакам ўтган мавсумда жамоамиз иштирокидаги битта учрашувда ишлаган.

Олий лига
9-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Д. Жалимов (Тошкент вил.)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.
 
Бошланиш вақтлари
Шанба куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказиладиган учрашув соат 17:00да бошланиши белгиланган. 5 май куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Ушбу баҳс 16:00да бошланади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика