Latest news

22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  1 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  1 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  7 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  10

"Қўқон-1912" ўртоқлик учрашувида "Локомотив"нинг бўлажак рақибини мағлуб этди News

"Қўқон-1912" ўртоқлик учрашувида "Локомотив"нинг бўлажак рақибини мағлуб этди

Тошкентда йиғин ўтказаётган "Қўқон-1912" бугун 2020 йилдаги биринчи ўртоқлик учрашувини Тожикистон чемпиони Душанбенинг "Истиқлол" клубига қарши ўтказди.

8-дақиқада тожикистонликлар ҳисобни очишди. Манучеҳр Жалилов қанотдан оширилган тўпни дарвозага аниқ йўллади - 0:1.

21-дақиқада вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Жарима майдончаси ичидаги пала-партишликдан Отабек Ҳайдаров унумли фойдаланиб рақиб дарвозасини ишғол этди - 1:1.

Ўйиндаги сўнгги гол 82-дақиқада қўқонликлар томонидан урилди. Жамшид Ҳасанов ажойиб зарбаси билан рақиб посбонини ожиз қолдирди - 2:1.

Қўқонликлар Тошкентдаги йиғин давомида яна иккита ўртоқлик учрашувини ўтказишади. 14 январь куни “Сўғдиёна”, 18 январь куни эса “Андижон” жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш борасида келишувга эришилган.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Истиқлол” (Душанбе) – 2:1
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Олим Абдувосилов, Шерзод Аъзамов.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Голлар: Отабек Ҳайдаров (21), Жамшид Ҳасанов (82) - М. Жалилов (8).
“Қўқон-1912”: Ислом Абдуллаев, Жасур Ёқубов, Иқбол Маликжонов, Аваз Маматхўжаев, Александр Мерзляков, Қувондиқ Рўзиев, Собит Синдаров, Суҳроб Бердиев, Суҳроб Нуруллоев, Отабек Ҳайдаров, Андрей Сидоров.
Захира: Музаффар Абдуллаев, К.Муҳаммедов, Шодиёр Хожиматов, Л.Муҳаммаджонов, Эргаш Исмоилов, Азамат Исроилов, Д. Ҳошимов, Дилшод Раҳматуллаев, Суннат Эрматов, Жаҳонгир Аҳмадов, С. Очилов, Шохназар Норбеков, Дилшод Баратов, Жамшид Ҳасанов, Муҳаммаданас Ҳасанов, А.Султонов, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Ризо Айвазов.
“Истиқлол”: Р. Ятимов, И. Жалилов, А. Ларин, Д. Табрези, Э. Бойматов, М. Раҳимов, А. Жалилов, П. Эҳсони, Ш. Бобоев, М. Жалилов.
Захира: Д. Додобоев, З. Фузайлов, Ш. Давлатов, С. Азимов, Х. Жўраев, Ж. Раҳимов.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика