"Қўқон-1912": Никола Валентич Сербияга жўнаб кетди
14 feb 2017 11:32
News
"Қўқон-1912": Никола Валентич Сербияга жўнаб кетди
Ўтган мавсумда яхши ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Никола Валентич ўз юртига жўнаб кетди.
Сербиялик ҳимоячи Фарғонада бўлиб ўтган “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”даги ғалабада ўзининг муносиб ҳиссасини қўшганди. Лекин Никола Валентичга тиббий кўрик натижаларига кўра шифокорлар футбол ўйнашга рухсат беришмади. У даволаниши лозимлигини айтишди. Шу боис ҳимоячи Сербияга қайтиб кетди.
Николага жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб қоламиз.
Жамоамиз кўригида бўлиб турган яна бир сербиялик ҳужумчи Филип Райевац хусусида тўхталадиган бўлсак. Унга биринчи тиббий кўрикдан сўнг шифокорлар такрорий кўрикка тавсия қилишди. Шунинг учун у майдонга тушгани йўқ. Алоҳида машғулот ўтказмоқда.
Link :
Source : kokand1912.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments