Latest news

23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 23:17ПСЖ — "Осер". Таркиблар маълум  0 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  65 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  76 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  8 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  3 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   25 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  23 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  2 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  4

“Қўқон-1912”: Навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди News

“Қўқон-1912”: Навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди

17 июнь, жума куни “Қўқон-1912” футбол клуби қароргоҳида клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Бундан кўзланган мақсад, жамоанинг охирги пайтларда қайд этаётган қониқарсиз натижаси ва келгусидаги аниқ режалар борасида кенгашиш эди.

Йиғилишни клуб вице-президенти, бош директори Толипов Бахтиёр Адилович ўтказди.

Мажлис аввалида йиғилиш раиси сўз олиб, янги буйруқни ўқиб эшиттирди. Унга кўра жамоа бошлиғи лавозими бекор қилинганини ва эндикликда спорт директори лавозими жорий этилиб, унга Мўминов Шуҳрат Адҳамович тайинлаганини, келгусида турли мусобақаларни ташкил этиш, мураббийлар ишини назорат қилиш ва жамоанинг натижаси, клубнинг ташкилий ишларига асосий жавобгарлардан бири Мўминов бўлишини таъкидлади.

Шунингдек Б.А.Толипов клубнинг ташкилий ишлари хусусан инфратузилма ижобий томонга ўзгариб бораётганини, асосийси келажак учун мустаҳкам пойдевор қўйилаётгани, клуб моддий техник базаси эса сезиларли равишда яхшиланганини аммо шунга қарамай, жамоа қайд этаётган натижалар бунга мос бўлмаётганини билдирди.

Йиғилишда Б.А.Толипов “Қўқон-1912” ФК ўзининг шонли тарихига эга эканлигини, илгари жамоа футболчилари шаҳар обрўси учун ва ишқибозларни хурсанд этиш мақсадида жон қойитиб, астойдил ўйнаганини эслатиб, ҳозирги футболчиларга ҳам шундай жонбозлик кўрсатишлари лозимлигини, ҳар бир учрашувда майдонга мухлисларни мазмунли ва ижобий натижа билан хурсанд қилиш учун чиқиш кераклигини таъкидлаб ўтди. Илгари “Қўқон-1912” жамоасида баъзида молиявий муаммолар бўлган эрсада,  футболчиларнинг ҳар қандай рақиб олдида руҳи юқори бўлганини, бугунги кунда эса аксинча вазият кузатилаётганини айтиб ўтди.  

“Қўқон-1912” сўнгги бор 16 май куни ўз майдонида “Шўртан”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Шундан сўнг жамоа чемпионатнинг 11-12-13-турида ва Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи, дастлабки учрашувида мағлубиятга учради. Бу эса энг аввало клубнинг ашаддий ишқибозлари ва раҳбариятини қониқтирмагани табиий. Шу боис клуб вице-президенти, бош директори йиғилишда олий лиганинг биринчи даврасидаги қолган 4та ўйинда камида 6 очко олишни вазифа қилиб белгилаб, бу борада мураббийлар штаби ва футболчиларни ўз ишига янада жиддий ёндошишини вазифа қилиб белгилади.

Бугунги кунга келиб клубда айтарли молиявий инқироз бўлмаётганини, жамоа аъзолари ойлик ва мукофот пулларини ўз вақтида олаётганини, шунингдек футболчиларни учрашувларга кўнгилдагидек тайёргарлик кўриши учун имкон қадар барча шароитлар яратиб берилаётганини билдирди. Шу боис жамоанинг ҳар бир ўйинчисидан баҳсларда майдонга ғалаба қозониш учун чиқишлари зарурлигини билдирди.

Шундан сўнг футболчилар номидан жамоа етакчилари Андрей Бакланов, Игорь Голбан, Алексей Николаев ҳамда Азиз Тўхтабоев сўзга чиқиб, биринчи давранинг қолган учрашувлари “Нефтчи”, “Сўғдиёна” (Кубок ва чемпионатдаги - муаллиф), “Бунёдкор” ҳамда “Пахтакор”га қарши кечадиган ўйинларда ғалаба қозониш йўлида бор кучини бериб ўйнашга вада беришди.

Жамоа бош мураббийи Рустам Абдуллаев ҳам йиғилиш сўнггида сўз олиб, қўл остидаги ўйинчиларга тўлиқ ишонишини, гарчи натижа ижобий бўлмаётган эрсада, ўйиндан кўнгли қисман тўлаётганини билдириб, келгусида натижани ҳам ижобий томонга ўзгартириш учун қолган учрашувларда ўз олдиларига қўйилган вазифа – камида 6 очко олишга харакат қилишини билдириб, мухлисларни қувонтиришини маълум қилди.

Йиғилиш раиси Б.А.Толипов мураббийлар штаби ва футболчиларни жамоанинг натижасини ижобий томонга ўзгариши учун жиддий ислоҳот қилишларини талаб этиб, уларнинг олдига яқин орадаги аниқ вазифани белгилаб берди.

Акс холда клуб раҳбарияти биринчи давра сўнггида мураббийлар штаби ва футболчиларни жамоада қолиш-қолмасликларини ҳал қилиб беришини ҳамда уларга нисбатан кескин чоралар кўрилишини ҳам йиғилиш раиси алоҳида таъкидлаб ўтди. Ҳозирги инқироздан чиқиб кетиш учун яхши имконият бор. Бунинг учун мураббийлар ва футболчилар аҳил бўлиб, бир мақсад йўлида ишлаши талаб этилади.  

Йиғилиш раиси: Б.А.Толипов

Йиғилиш котиби: А.Охунов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика