Latest news

08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  1 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  1 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  1 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  4 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  5 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  14 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  5 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  5

"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" назорат учрашувини 3000 мухлис кузатди News

"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" назорат учрашувини 3000 мухлис кузатди

Бугун футболчиларимиз мавсумлар оралиғидаги иккинчи назорат ўйинида “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлишди.
Гарчи ўйин ўртоқлик учрашуви мақомига эга бўлсада, жамоалар “дерби”да бор куч ва маҳоратларини ишга солишга интилишди. Қолаверса, ҳеч бир футболчи ўзини аямаган ҳолда ҳаракат қилди. Айнан шу сабабли Толибжонов икки нафар ўйинчини майдондан четлатишга мажбур бўлди. Ўртоқлик ўйини бўлганлиги сабабли, четлатилган футболчилар ўрнини бошқа ўйинчилар эгаллашди. Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказилган баҳс мухлисларда ҳам қизиқиш уйғотди. Шу сабабли, учрашувни 3000 атрофидаги ишқибозлар кузатишди. Жамоамиз гарчи меҳмонда тўп сурган бўлсада рақибга қараганда яхшироқ тайёргарликка эга эканлигини амалда исботлади. Бу ҳол ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Биринчи бўлимда Мўйдин Мамазулунов ҳисобни очишга эришган бўлса танаффусдан кейин Шаҳбоз Эркинов ва Алишер Маҳмудовлар ҳам муваффақият қозониб, якуний натижани 3:0 бўлишини таъминлашди. Учрашувда бетоблиги туфайли Тоҳир Шамсиддинов майдонга туша олмади.

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 0:3 (0:1). 14 январ. Қўқон. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакам: Р.Толибжонов.
“Навбаҳор”:
Дониёр Усмонов, Бобур Акбаров, Алишер Саматов, Раҳматулло Бердимуродов, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Роббим Ҳасанов, Азим Аҳмедов, Илҳом Бойдадаев, Шаҳбоз Эркинов, Мўйдин Мамазулунов. Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Хўжаев, Сардор Теляков, Отабек Валижонов, Омон-Биик Ҳалилов, Иброҳим Исмоилов, Муҳаммад Расулов, Ғайрат Жўраев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Анвар Ҳожимирзаев, Ботир Тўрабоев, Азиз Турғунбоев.
Голлар: М.Мамазулунов (44), Ш.Эркинов (56), А.Маҳмудов (66).
Четлатишлар: Б.Акрамов (39) – ОВалижонов (62).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика