Latest news

16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  2 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2

"Қўқон-1912" - "Насаф" учрашуви тўғридан-тўғри намойиш этилмайди News

"Қўқон-1912" - "Насаф" учрашуви тўғридан-тўғри намойиш этилмайди

Бугун Суперлигада 7-тур учрашувлари якунига етади.

Қўқонда "Қўқон-1912" жамоаси "Насаф"ни қабул қилади. Одатдагидек, ушбу беллашув ҳам Спорт телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилиши керак эди. Лекин, бироз аввал Спорт ТВнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида учрашув техник сабабларга кўра эртага, 22 апрель куни ёзиб олинган ҳолда кўрсатилиши ҳақида ёзилди.

Вазиятга янада ойдинлик киритиш мақсадида канал ходимлари билан алоқага чиқдик ва қуйидаги жавобни олдик: "Афсуски, мамлакатимиздаги ҳамма стадионларда ҳам стадионлардан сигнал узатадиган оптик толали кабел йўқ. Қўқондаги стадион вилоят телевидениясидан узоқда жойлашган. Шу сабаб, бу янада қийинлашди. Бусиз ҳам тўлқин орқали жонли эфирга чиқса бўлади. Аммо, бундай қурилмалар сони саноқли бўлиб, улар бошқа тадбирларда банд. МТРК ва ПФЛ клублар билан бу борада амалий иш олиб боради ва насиб қилса барча стадионлар оптик толали кабел билан қамраб олинади", - дея жавоб берди Спорт телеканали ходими.

"Қўқон-1912" - "Насаф" учрашуви Спорт ТВда эртага, 22 апрель куни ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади.


Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф". Таркиблар маълум

Rating: -69   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика